MIUI 10 прошивкасида Xiaomi’нинг янги смартфони эскизлари топилди! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  2553
  •  28.07.2018 18:22

MIUI 10 прошивкасида Xiaomi’нинг янги смартфони эскизлари топилди! (+«жонли» сурат)

Xiaomi компанияси ўз мобил қурилмалари учун MIUI 10 график қобиғини синовдан ўтказаётганини биласиз. Дастурчилар ушбу прошивкани текшириб кўриб, ичидан ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 моделининг чизмаларини топишди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 – ҳақиқий ромсиз флагман сирлари ошкор бўлди

Хабарингиз бор – Mi Mix 3 флагмани шу йилнинг сентябрида расман намойиш этилиши керак. Унинг MIUI 10’даги эскизларини эса қуйида кўришингиз мумкин.

Мазкур чизмаларнинг Mi Mix 3 смартфонига алоқадорлигини тасдиқловчи қизиқ факт: Xiaomi тез орада ушбу эскизларни ўз операцион тизимидан олиб ташлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

Чизмаларда ва шу пайтгача чиққан суратларда кўрамизки, учинчи авлод Mi Mix флагмани олд юзасида селфи-камера мавжуд эмас. Бу эса мазкур смартфонда, худди Vivo Nex моделидаги сингари, корпус ичидан – юқори қиррасидан чиқувчи олд камера бўлишига ишорадир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

Шунингдек, ушбу чизмалардаги девайс яқиндагина инсайдерлар тарқатган – Mi Mix 3’нинг «жонли» сурати, дея тахмин қилинаётган расмдаги қурилмага жудаям ўхшаш:

Фақат чизмаларда кўзга ташланиб турган қурилма корпусининг чап қиррасида яна битта тугмача бор, сўнгги суратда акс эттирилган смартфонда эса у йўқ. Mi Mix 3’нинг ҳали бугунгина тарқалган яна бошқа «жонли» суратларида ҳам ушбу тугмача борлиги кўриниб турибди.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.