MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

  •   DiMaX
  •  2163
  •  18.11.2019 17:18

MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

Xiaomi компанияси турли смартфонлари учун MIUI 11 график қобиғига асосланган хитойча ва глобал прошивкаларни тарқатишда давом этмоқда. Ҳозиргача 27 моделдаги қурилма учун унинг бета ёки барқарор версияси тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Яна бир смартфонга Android 10 асосидаги MIUI 11'нинг бета релизи тақдим қилинди

Айтиш керакки, MIUI 11 график қобиғига янгиланган смартфонларнинг ҳаммасида ҳам операцион тизим энг сўнгги – Android 10 талқинида эмас. Бу эса гаджетнинг модели қанчалик янги ёки эски эканига боғлиқ. Масалан, Redmi 4 смартфони учун Android 7.1.2 Nougat талқинига асосланган MIUI 11 чиққан. Шундай бўлса-да, бундай девайслар ҳам янгича интерфейс функцияларидан бенасиб қолаётгани йўқ.

Манбаларнинг ёзишича, Xiaomi янги график қобиқ базасидаги прошивкаларнинг учинчи тўлқинини тарқатишга тайёр. Бунда нисбатан эски – 2016–2018 йиллар орасида тақдим этилган қуйидаги смартфонлар янгиланади:

  1. Mi MIX;
  2. Mi 5s;
  3. Redmi 5;
  4. Mi 5s Plus;
  5. Mi 5X;
  6. Redmi 5 Plus;
  7. Mi 5C;
  8. Mi Note 2;
  9. Redmi 5A;
  10. Mi Play;
  11. Mi Max 2;
  12. Redmi 4X;
  13. Redmi Note 5A.

Компаниянинг булардан янгироқ моделлардаги, хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!