MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Хитойнинг Xiaomi компанияси кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ахборий тақдимот ўтказди. Унда Redmi Note 8 ва Note 8 Pro смартфонларининг Ҳиндистонда сотувга чиқарилганлиги ва нархлари ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, компания янги MIUI 11 интерфейсини таништириб, унгача янгиланувчи смартфонлар рўйҳати билан ўртоқлашди.

Тақдим қилинган маълумотларга кўра, MIUI 11'ни қабул қилувчи смартфонлар рўйҳати 28 та мобил қурилмадан иборат. 

Биринчи босқич жўнатмалари 22 октябрдан бошланади.

Тўлиқ рўйҳатни қуйдаги жадвалдан кўришингиз мумкин:

1 босқич (22—31 октябрь)

•Pocophone F1

•Redmi K20

•Redmi Y3

•Redmi 7

•Redmi Note 7

•Redmi Note 7s

•Redmi Note 7 Pro

2 босқич (4—12 ноябрь)

•Redmi K20 Pro

•Redmi 6

•Redmi 6 Pro

•Redmi 6A

•Redmi Note 5

•Redmi Note 5 Pro

•Redmi 5

•Redmi 5A

•Redmi Note 4

•Redmi Y1

•Redmi Y1 Lite

•Redmi Y2

•Mi Mix 2

•Mi Max 2

3 босқич (13—29 ноябрь)

•Redmi Note 6 Pro

•Redmi 7A

•Redmi 8

•Redmi 8A

•Redmi Note 8

4 босқич (18—26 декабрь)

•Redmi Note 8 Pro

Xiaomi бу саналар ҳозирги синов режасига асосланганлигини, ҳақиқий саналар бундан бироз фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Янги интерфейснинг бошқа бозорларга қачон жўнатилишини билиш учун бу ерга босинг.

Ҳасанбой Умаров тайёрлади.

ЎҚИНГ: 15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.