MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2468
  •  20.05.2020 10:58

MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!

Xiaomi корпорацияси MIUI 12 график қобиғини кеча – 19 май куни глобал версияда тақдим этди. Шу билан бирга, уни қабул қилувчи нақ 67 хил русумдаги смартфон рўйхати ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда MIUI’дан рекламани олиб ташлаяпти!

Онлайн тақдимот маросимида Xiaomi ўзининг глобал прошивкали смартфонлари MIUI 12 версиясигача янгиланиш графигини ҳам расман эълон қилди.

MIUI 12 прошивкасининг тарқатилиши Хитойда икки босқичда амалга оширилаётган бўлса, унинг глобал версияси турли моделларга иккита «тўлқин»да тақдим этилади. Биринчи босқич июнь ойидаёқ бошланиб, унда Mi 9, Mi 9T, Mi 9T Pro, Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари янгиланади. Айтиш керакки, Xiaomi айни шу бешта моделдаги қурилмалар эгаларини майнинг илк ҳафтасиданоқ MIUI 12 тестларига расман таклиф этган.

ЎҚИНГ: 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

MIUI 12 тарқатилишининг иккинчи босқичи муддатлари айтилмаган бўлса-да, Xiaomi унда мазкур апдейтни олувчи смартфонлар рўйхатини эълон қилди:

  1. Pocophone F1 / Poco F1
  2. Poco F2 Pro
  3. Poco X2
  4. Redmi Y2
  5. Redmi Y3
  6. Redmi S2
  7. Redmi 6
  8. Redmi 6A
  9. Redmi 6 Pro
  10. Redmi 7
  11. Redmi 7A
  12. Redmi 8
  13. Redmi 8A
  14. Redmi 8A Dual
  15. Redmi Note 5
  16. Redmi Note 5 Pro
  17. Redmi Note 6 Pro
  18. Redmi Note 7
  19. Redmi Note 7S
  20. Redmi Note 7 Pro
  21. Redmi Note 8
  22. Redmi Note 8T
  23. Redmi Note 8 Pro
  24. Redmi Note 9
  25. Redmi Note 9S
  26. Redmi Note 9 Pro
  27. Redmi Note 9 Pro Max
  28. Mi 8
  29. Mi 8 Pro
  30. Mi 8 Lite
  31. Mi 9 SE
  32. Mi 9 Lite
  33. Mi 10
  34. Mi 10 Pro
  35. Mi 10 Lite
  36. Mi Note 3
  37. Mi Note 10
  38. Mi Note 10 Lite
  39. Mi Max 3
  40. Mi Mix 2
  41. Mix 2S
  42. Mi Mix 3

Глобал версиядаги MIUI 12 бета-тестлари келаси ҳафтада бошланади. Унда иштирок этиш учун Mi Community иловасини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.