MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

  •   DiMaX
  •  8355
  •  28.04.2020 16:02

MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

«Хитойча Apple» куни кеча Xiaomi Mi 10 Youth Edition камерофонини ҳамда MIUI 12 график қобиғини тақдим этган. Янги дастурий таъминотини Xiaomi илғор жиҳатлари сабабли iOS операцион тизимига тенг, дея мақтанмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди

Тақдимотидан кейинги ўтган тахминан бир сутка ичида MIUI 12 график қобиғини бир миллиондан ошиқ Xiaomi ва Redmi смартфонларига юклаб олишган. Аммо кейин маълум бўлишича, ундаги муҳим ўзига хосликлардан бири – «супер обой»лар (Super Wallpaper) уларнинг ҳаммасида ҳам ишламас экан.

MIUI расмий сайтида «супер обой»лар тушдиган смартфон моделларининг расмий рўйхати эълон қилинди:

  1. Xiaomi Mi 10 Pro
  2. Xiaomi Mi 10
  3. Xiaomi Redmi K30 Pro
  4. Xiaomi Mi 9
  5. Xiaomi Mi 9 Transparent Edition
  6. Xiaomi Redmi K20 Pro
  7. Xiaomi Redmi K20 Pro Exclusive Edition
  8. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  9. Xiaomi Mi 8
  10. Xiaomi Mi 8 Screen Fingerprint Edition
  11. Xiaomi Mi Mix 3
  12. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition

Қолган русумлардаги смартфонларга MIUI 12 ўрнатилган бўлса-да, фойдаланувчилар Super Wallpaper ўрнига уларнинг статик версиялари билан чекланишларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

Гарчи Хитойдан ташқаридаги фойдаланувчиларга MIUI 12 ҳали тақдим этилмаган бўлса-да, ундаги обойлардан аллақачон фойдаланиш мумкин. Таниқли тармоқ информатори Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ўзининг Twitter-аккаунтида MIUI 12 обойларининг тўлиқ жамланмасига ҳавола эълон қилди. Марҳамат, сиз ҳам ушбу ҳавола орқали ўтиб, смартфонингиз экранига янги қиёфа бахш этинг!

Шу билан бирга, интернетда MIUI 12 график қобиғидаги «жонли» обойлар (Live Wallpapers) тўплами ҳам эълон қилинди. Эътибор беринг: бу – юқорироқдаги рўйхатга кирган моделларгагина тушадиган «супер обой»лар (Super Wallpaper) эмас. Шундай экан, сиз ҳам мана бу ҳавола ёрдамида унинг архивини юклаб олиб, ичидаги APK-файлларни чиқариб, смартфонингизга ўзингиз ўрнатиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: 140 долларлик Redmi Note 9 (Redmi 10X) тақдимот куни эълон қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!