MIUI 12.5 Enhanced Edition тақдим этилди: 13 августдан у 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига келади

  •   DiMaX
  •  1003
  •  11.08.2021 17:37

MIUI 12.5 Enhanced Edition тақдим этилди: 13 августдан у 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига келади

Xiaomi корпорацияси 10 августдаги тақдимот маросимида экраности камера ва бошқа инновациялар билан таъминланган Mi Mix 4 флагманини ва бошқа гаджетларини намойиш этган. Компания мазкур маросимда яна MIUI 13 график қобиғини ҳам тақдим этиши кутилаётган эди, лекин унинг ўрнига MIUI 12.5 қобиғининг яхшиланган версияси анонси берилди.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини биринчи тўлқинда мана шу 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари олади

График қобиқнинг яхшиланган талқини расман MIUI 12.5 Enhanced Edition деб номланган. Унга буткул янги бирор функция қўшилмаган эса-да, барча даражаларда оптимизация қилинган.

MIUI 12.5 Enhanced Edition августнинг 13-санасиданоқ қуйидаги 12 та русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi мобил қурилмаларига тарқатилади:

Кўриб турганингиздек, яхшиланган график қобиқ асосидаги прошивкалар Mi Mix 4 флагманига, Mi 11 ҳамда Mi 10 туркумлари вакилларига, шунингдек, Redmi K40, Redmi K40 Pro, Redmi K30S Extreme Commemorative Edition ҳамда Redmi K30 Pro смартфонларига келади.

Xiaomi’нинг таъкидлашича, MIUI 12.5 Enhanced Edition мобил қурилма процессорига юкламани 15 фоизга пасайтиради ва ўрта ҳисобда 8 фоиз қувватни тежайди. Унда фондаги жараёнларни бошқариш яхшиланган, умуман, янги дастурий таъминотга тизим даражасидаги 160 та такомиллаштириш жорий этилган.

ЎҚИНГ: MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони