MIUI 12.5 релизи расман эълон қилинди: апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари

  •   DiMaX
  •  1912
  •  07.04.2021 10:00

MIUI 12.5 релизи расман эълон қилинди: апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Xiaomi компанияси кеча – 6 апрель куни ўтказилган Mi Fan Open Day тадбирида MIUI 12.5 график қобиғининг якуний версияси тарқатилиш кунини айтди. Унга кўра, янги прошивкани шу ойнинг сўнгги куни – 30 апрель санасида тақдим этишади ва биринчи партияда бешта русумдаги смартфонларга юборишади.

ЎҚИНГ: Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Айтиш керакки, ҳозирда бешта русумдаги смартфонлар учун MIUI 12.5 асосидаги «барқарор» хитойча прошивка тарқатилган. Булар қуйидагилардир:

  1. Xiaomi Mi 10
  2. Xiaomi Mi 10 Pro
  3. Xiaomi Mi 10 Ultra
  4. Xiaomi Mi 11
  5. Xiaomi Mi 9S

Бироқ бу прошивкалар якуний эмас, балки «барқарор бета» мақомида, яъни ҳали охирига етмаган бўлиб, кам сонли фойдаланувчиларга тарқатилган. Уларда аниқланган камчиликлар тузатилиб, 30 апрелда ҳақиқатан барқарор MIUI 12.5 график қобиғига асосланган прошивкалар айни шу бешта моделдаги қурилмаларга тўлиқ тақдим этилади.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Хабарларга кўра, якуний версиядаги MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар тарқатилишининг иккинчи тўлқини май ойининг охирида бошланади. Бу босқичда янгиланадиган моделларнинг (ҳозирча норасмий) рўйхати эса қуйидагичадир:

Таъкидлаб ўтиш зарурки, мазкур апдейт релизи ҳам, юқоридаги иккита рўйхат маҳаллий бозорга тегишли. Яъни, якуний MIUI 12.5 базасидаги янгиланишлар ҳозирча фақат Хитойдаги ёки хитойча прошивкали смартфонларга тарқатилади. Глобал талқиндаги MIUI 12.5 релизи ҳамда унга асосланувчи смартфонларнинг дунё миқёсида янгиланиши эса кейинроқ бўлиб ўтади.

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик 5G-смартфон – Redmi 20X сурати, хусусият ва ранглари расмий постерда!