MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

  •   DiMaX
  •  1778
  •  22.04.2021 10:06

MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

«Хитойча Apple» 6 апрель куни ўтказилган Mi Fan Open Day тадбирида MIUI 12.5 график қобиғининг якуний версияси тарқатилиш кунини айтган. Биз ушбу прошивкага апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхатини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Эълон қилинган расмий графикка кўра, MIUI 12.5 якуний талқинига асосланган прошивкалар биринчи тўлқинда бешта русумдаги Xiaomi смартфонларига, 30 апрелда узатила бошлаши керак эди. Лекин ишлаб чиқарувчи бу апдейтларни муддатидан бир ҳафта олдин тарқата бошлади! Тағин бешта эмас, балки еттита русумдаги қурилмаларга:

  1. Xiaomi Mi 11 Pro
  2. Xiaomi Mi 11 Ultra
  3. Xiaomi Mi 11
  4. Xiaomi Mi 10
  5. Xiaomi Mi 10 Pro
  6. Xiaomi Mi 10 Ultra
  7. Xiaomi Mi 9S

Таъкидлаш керакки, ушбу смартфонларнинг ҳозирча фақат Хитой ҳудудидаги ва хитойча прошивкали версияларига янгиланиш кела бошлаган. Глобал версияли смартфонларга якуний талқиндаги MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги барқарор прошивкалар кейинроқ тарқатилади.

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!