MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  6077
  •  02.05.2020 13:54

MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

«Хитойча Apple» ўзининг MIUI 12 график қобиғини тақдим этганидан кейинги бир суткадаёқ миллиондан ошиқ Xiaomi ва Redmi смартфонларига юклаб олишган. Унинг «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхатини ҳамда «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволаларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: 33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Янги график қобиқдаги муҳим ўзига хосликлардан бири – «супер обой»лар (Super Wallpaper) ҳаттоки шу компаниянинг ўзи чиқарган смартфонларнинг ҳаммасида ҳам ишламас экан. Лекин тиниб-тинчимаган XDA Developers ресурсидаги шоввозлар бунинг ҳам йўлини топишибди – бу обойларнинг APK-файлини эълон қилишди!

Super Wallpaper’ни энди нафақат Xiaomi, Redmi ва Pocophone брендларининг телефонларига, балки исталган компаниянинг «яшил роботчали» ҳар қандай смартфонига ўрнатиб олиш мумкин. Фақат биттагина шарти бор – бунинг учун қурилмангиз Android 8.1 Oreo ёки ундан кейинги операцион тизим талқинида ишлаётган бўлиши керак.

Мазкур обойнинг APK-файлини ўз ичига олган ZIP-архивни мана бу ҳавола орқали юклаб оласиз, ҳажми тахминан 300 мегабайт келади. Унга иккита – Ер ва Марс тасвирланган «супер обой»лар киритилган. APK-файлни архивдан чиқариб, мустақил тарзда ўрнатиб олганингиздан сўнг у смартфонингиздаги обойларнинг стандарт созламаларида пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Қуввати 2 кунга етувчи Xiaomi Mi Note 10 Lite чиқди: илғор хусусиятлар ва арзон нарх!

Қуйида эса Super Wallpaper’нинг OPPO Find X2 Pro моделида ишлашини «жонли» видеода кўрамиз:

Эслатма: айрим русумлардаги Xiaomi смартфонларининг созламаларда ҳам Super Wallpaper кўринмай туриши мумкин. Бу ҳолда Google компаниясининг «Обойлар» иловасини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олсангиз, унда кўринади.

ЎҚИНГ: Xiaomi учта оммабоп смартфонини анча арзонлаштириб сотяпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!