MIUI 13 график қобиғида қандай ўзгаришлар бўлади?

MIUI 13 график қобиғида қандай ўзгаришлар бўлади?

Аввалроқ инсайдерлар MIUI 12 билан таққослаганда янги MIUI 13 график қобиғида катта ўзгаришлар бўлмаслигини маълум қилишган эди. Бироқ MIUI 13'нинг тақдимот санаси яқинлашиб келаётгани сабаб, у ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. 

Ушбу маълумотларга кўра, MIUI 13 тизимида бир неча ўзгаришлар содир бўлади. 

Мисол учун, Xiaomi бир вақтда бир нечта иловадан фойдаланиш усулини ўзгартирди. Энди янги график қобиғда битта белгини бошиш орқали исталган иловадан қайдлар олиш, видео кўриш ҳамда ўйин ўйнаш учун янги ускуналар панели бўлади. 

Шунингдек, MIUI 13'да камера созланмалари охирги марта фойдаланувчи қайси камерадан фойдаланганини эслаб қолади. Маълум вақт ўтгач агар камера иловасидан яна фойдаланилса, у охирги фойдаланилган камерани автоматик равишда ишга туширади. Мисол учун, фойдаланувчи ультракенг камерадан фойдаланди. Маълум бир вақтдан сўнг, у яна камера иловасидан фойдаланса, илова асосий камерани эмас, балки ультракенг камерани ишга туширади. 

Бундан ташқари, янги график қобиғга аккумуляторни ҳароратини кўрсатиб турувчи индикатор қўшилади, Галерия иловасининг дизайни ўзгаради, Windows операцион тизимида ишлайдиган компьютер ёки ноутбукга тезкор маълумотларни узатиш режими яхшиланади, график интерфейсда ҳам кўплаб янгиликлар пайдо бўлади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!