MIUI 13 график қобиғига ўтувчи Xiaomi смартфонларининг расмий рўйхати эълон қилинди

MIUI 13 график қобиғига ўтувчи Xiaomi смартфонларининг расмий рўйхати эълон қилинди

28 декабрь санасида Xiaomi янги смартфонлар билан бир қаторда янги MIUI 13 график қобиғини тақдим этди. 

Тақдимотдан сўнг, ушбу график қобиғни қабул қилувчи илк смартфонлар рўйхати ҳам маълум бўлди. 

Янги тизимда бир қанча ўзгаришлар содир бўлган. Мисол учун, кучайтирилган хавфсизлик тизими, янгиланган виджет ва фон расмлар, шунингдек, Mi Sans шрифти шулар жумласидан. 

Глобал версиядаги смартфонларга MIUI 13 график қобиғи 2022 йилнинг биринчи чорагида жўнатилади. Ушбу смартфонлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Xiaomi Mi 11

Xiaomi Mi 11 Ultra

Xiaomi Mi 11i

Xiaomi Mi 11X Pro

Xiaomi Mi 11X

Xiaomi 11T Pro

Xiaomi 11T

Xiaomi Mi 11 Lite

Xiaomi Mi 11 Lite 5G

Xiaomi 11 Lite 5G NE

Xiaomi 11 Lite NE

Xiaomi Pad 5

Redmi 10

Redmi 10 Prime

Redmi Note 8 (2021)

Redmi Note 10 Pro

Redmi Note 10 Pro Max

Redmi Note 10

Redmi Note 10 JE

ЎҚИНГ: Xiaomi 12, 12 Pro ва 12X смартфонлари тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!