MIUI 13 интерфейсининг илк видеоси ҳамда унга янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари рўйхати чиқди!

  •   DiMaX
  •  4289
  •  26.09.2020 16:38

MIUI 13 интерфейсининг илк видеоси ҳамда унга янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари рўйхати чиқди!

Xiaomi ҳали ўзининг смартфонларига MIUI 12 график қобиғи асосидаги прошивкаларни тўлиқ тарқатиб улгургани йўқ. Лекин корпорация кейинги – MIUI 13 версиясини тайёрлашга шу йил баҳордаёқ киришган ва биз унинг дастлабки скриншотларини чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларига MIUI 12 тарқатилишининг учинчи тўлқини бошланди

Энди эса ҳали расман намойиш қилинмаган MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган биринчи видеолавҳа ҳам интернетга чиқди.

Айтиш керакки, «Хитойча Apple» бу график қобиқ ҳақида ҳали шу йилнинг охирида ёки 2021 йилнинг бошидагина расман маълумот бериши кутилмоқда. Унинг расмий тақдимоти эса кейинги йилнинг ўрталарида бўлиб ўтиши керак.

ЎҚИНГ: Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

Шу билан бирга, MIUI 13 асосидаги прошивкагача янгиланадиган смартфонларнинг ҳам дастлабки рўйхати пайдо бўлди:

  1. Xiaomi Mi Note 10
  2. Xiaomi Mi Note 10 Pro
  3. Xiaomi Mi 10
  4. Xiaomi Mi 10 Pro
  5. Xiaomi Mi Mix 2
  6. Redmi K30 5G
  7. Redmi K30 4G
  8. Redmi K30 Pro
  9. Redmi K20
  10. Redmi K20 Pro
  11. Redmi 8
  12. Redmi 8A
  13. Redmi 7A
  14. Redmi 6
  15. Redmi 6 Pro
  16. Redmi 6A
  17. Redmi 5
  18. Redmi 5A
  19. Redmi 4
  20. Redmi Note 8
  21. Redmi Note 8 Pro
  22. Redmi Note 6 Pro
  23. Redmi Note 5
  24. Redmi Note 5 Pro
  25. Redmi Note 4
  26. Redmi Y1
  27. Redmi Y1 Lite
  28. Redmi Y2
  29. POCO F1
  30. POCO X2

Қизиғи – юқоридаги рўйхатда Redmi 4 ва Redmi Note 4 сингари эски моделлар ҳам бор, лекин негадир Redmi 9 туркуми вакиллари йўқ. Бироқ мазкур рўйхатнинг расмий эмаслигини ҳам инобатга олишимиз даркор.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!