MIUI 13 прошивкали илк смартфон – Xiaomi Mi Mix 4 сертификатланди (+хусусиятлари)

  •   DiMaX
  •  878
  •  15.06.2021 12:06

MIUI 13 прошивкали илк смартфон – Xiaomi Mi Mix 4 сертификатланди (+хусусиятлари)

Xiaomi смартфонлари учун кейинги авлод – MIUI 13 график қобиғининг ҳам қачон чиқиши маълум бўлган. Қадоқданоқ ушбу прошивка билан тақдим этиладиган модел эса инқилобий Xiaomi Mi Mix 4 флагмани бўлади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Сўнгги янгиликларга кўра, Xiaomi Mi Mix 4 смартфони жорий йилнинг иккинчи ярмида расман тақдим этилади. Мазкур қурилма яқиндагина Хитойнинг 3C регуляторида сертификатланди ва шунда унинг ҳар бири 2430 мА/соатлик иккита аккумуляторга эга эканлиги аниқ бўлди.

Бундан ташқари, манбалар Xiaomi Mi Mix 4 флагманининг бирйўла янги – MIUI 13 график қобиғи билан чиқишини айтишмоқда. Xiaomi мобил телефонлар учун тизим дастурий таъминоти бўлими директори Чжан Гоцюань сўзларига кўра, ушбу прошивка мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилмайди. Яъни, MIUI 12.5 график қобиғи туфайли фанатлар томонидан айтилаётган норозиликлар янги прошивкада бўлмайди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 895 чипли биринчи смартфон – Xiaomi Mi 12 Ultra ҳақида илк маълумотлар

Xiaomi Mi Mix 4 моделида компания яширин камера технологиясини қўллаши кутилмоқда. Ушбу телефон Snapdragon 888 (ёки Snapdragon 888 Pro) процессори базасида тайёрланиб, NFC чипи ҳамда стереодинамиклар билан таъминланиши мумкин. Унинг корпуси сув ўтказмайдиган ҳимояга эга бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Инсайдерларнинг ёзишларича, Xiaomi Mi Mix 4 симсиз усулда 50 ваттдан юқори (эҳтимол – 70 ваттлик) тезкор қувватлана олади. Унинг симли усулда тезкор зарядланиши эса 120 ваттдан ошиқ бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!