MIUI 13 прошивкасини биринчи тўлқинда мана шу 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари олади

  •   DiMaX
  •  2131
  •  05.08.2021 14:47

MIUI 13 прошивкасини биринчи тўлқинда мана шу 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари олади

Xiaomi бош директори яқинда MIUI 13 прошивкасининг шу йил охиригача тарқатила бошлашини айтган. 10 августда тақдим этиладиган Xiaomi Mi Mix 4 флагмани эса оралиқ – MIUI 12.5 график қобиғи билан чиқади.

ЎҚИНГ: Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!

Интернетда эса MIUI 13 график талқини базасидаги прошивкаларни биринчилардан бўлиб қабул қилувчи смартфонлар рўйхати пайдо бўлди:

  1. Xiaomi Mi 11;
  2. Xiaomi Mi 11 Pro;
  3. Xiaomi Mi 11 Ultra;
  4. Xiaomi Mi 10;
  5. Xiaomi Mi 10 Pro;
  6. Xiaomi Mi 10 Ultra;
  7. Redmi K40;
  8. Redmi K40 Pro;
  9. Redmi K40 Pro+;
  10. Redmi K40 Gaming Edition;
  11. Redmi K30 Pro;
  12. Redmi K30 Pro Zoom.

Мазкур гаджетларга келадиган MIUI 13 график қобиғи смартфон моделига боғлиқ ҳолда Android 11 ёки Android 12 операцион тизими асосида ишланган бўлади. Одатдагидек, апдейт дастлаб Хитойдаги фойдаланувчиларга юборилади, глобал прошивкалар эса кейинроқ жўнатилади.

ЎҚИНГ: MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!