MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  1835
  •  28.06.2021 09:48

MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI 13 график қобиғини 25 июнда тақдим қилиши ҳақида хабар чиққан эди, лекин ундай бўлмади. Сўнгги маълумотларга кўра, дастурий таъминотнинг ҳамда Xiaomi Mi Mix 4 флагманининг намойиши августга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкали илк смартфон – Xiaomi Mi Mix 4 сертификатланди (+хусусиятлари)

Инсайдерларнинг хабар беришларича, компания аллақачон Android 12 операцион тизими базасидаги MIUI 13 график қобиғининг ички тестларини ўтказмоқда. Бунга ишонса бўлади, зеро, яқиндагина ушбу тизимда ишлаётган илк Xiaomi смартфони оммабоп GeekBench бенчмаркида «қўлга тушган» эди.

MIUI 13 график қобиғи асосидаги прошивкаларни қабул қилувчи смартфонларнинг норасмий рўйхати эса қуйидагича:

  1. Xiaomi Mi 11
  2. Xiaomi Mi 10
  3. Xiaomi Mi 9
  4. Xiaomi Mi 6
  5. Redmi K40
  6. Redmi K30
  7. Redmi Note 10
  8. Redmi Note 9
  9. Redmi Note 8

Эътибор берган бўлсангиз, рўйхатда тўрт йил аввалги Xiaomi Mi 6 смартфони ҳам бор, аммо ундан кейин чиққан Xiaomi Mi 8 йўқ. Бунга ҳам ажабланмаса бўлади, чунки Xiaomi яқиндагина ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилган ва унга кўра, 2017 йилги етакчи смартфондан бугунги кунда ҳам 2,15 миллион киши фаол фойдаланиб келаётган экан!

Умуман олганда, «Хитойча Apple»нинг сотувлар ҳажмига кўра энг муваффақиятли флагмани шу Xiaomi Mi 6 ҳисобланади. Балки шунинг учундир, Xiaomi Group асосчиси ва бош директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ушбу моделни қайта чиқаришлари мумкинлигига ҳам шама қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.