MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

  •   DiMaX
  •  2925
  •  27.11.2020 16:43

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

Биз ҳали расман намойиш қилинмаган MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган дастлабки скриншотларни, шунингдек, биринчи видеолавҳани ва унгача янгиланувчи смартфонлар рўйхатини ҳам чиқаргандик. Энди эса интернетда ушбу рўйхатнинг кенгайтирилган версияси пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Олдинги тахминларга кўра, MIUI 13 график қобиғининг бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community ҳамжамиятидаги Manwex никли модератор бета-синовлар бу йил анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Шу билан бирга, манбалар янги авлод график қобиғигача янгиланувчи смартфонларнинг норасмий рўйхатини ҳам эълон қилишган:

Эътибор беринг: бу – расмий рўйхат эмас; шундай экан, келажакда у ўзгариши ва тўлдирилиши табиий.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!