MIUI 13 қачон чиқиши ва қайси смартфонларга келиши маълум бўлди

MIUI 13 қачон чиқиши ва қайси смартфонларга келиши маълум бўлди

Xiaomi'дагилар MIUI 12.5 қобиқли янгиланишини ҳали ҳам смартфонларга жўнатишда давом этмоқда, бироқ компания UI'нинг навбатдаги талқини — MIUI 13'ни тақдим қилишга ҳам аллақачон тайёрланмоқда.

Хитойлик манбаларга кўра, интерфейс иккинчи чоракда тақдим қилиниши эҳтимоли бор, сабаби охирги бир неча йиллардан буён янги интерфейслар айнан шу вақт атрофида тақдим қилинади. Айтилишича, «Хитойча Apple» янги UI'ни 25 июнда тақдим қилишни режалаштирган.

Xiaomi арзон смартфонларни ҳам тўрт йилгача тизим янгиланиши билан таъминлаб келган, бироқ MIUI 13 дастурий таъминоти Xiaomi Mi 9, Xiaomi Mi Mix 3 каби флагманлар ёки Redmi Note 8 ва Редми 8 сериясидаги оммабоп ўрта тоифа моделларга тарқатилмайди. Айтилишича, янги дастур 2019 ва ундан кейинги йилларда чиққан смартфонларга келади.

Янги интерфейснинг ўзига хосликлари борасида маълумот ҳозирча жуда кам. MIUI 13'да оптималлашган анимациялар, янги мавзу ва экран тасвирлари ҳамда бир неча хавфсизлик янгиланишларини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи 80 хилдаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари рўйхати