MIUI 13 қачон тақдим этилиши маълум бўлди

MIUI 13 қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Xiaomi асосчиси Лей Жун янги MIUI 13 тизими ҳақида қисқача маълумот берди. Унга кўра, янги тизимда катта ўзгаришлар содир бўлади. 

Энг муҳими, у дастурий таъминотнинг янги версияси жорий йил охиригача тақдим этилишни тасдиқлади. Одатда дастурий таъминотнинг Хитой версияси биринчи бўлиб, халқаро версия бир неча ҳафтадан кейин тақдим этилади. 

Лей Жун, шунингдек, MIUI 12.5 тизимининг аккумулятор оптимизацияси Redmi Note 11 Pro смартфонининг аккумулятор автономлигига ижойиб таъсир ўтказганини таъкидлаб ўтди. 

Миш-мишларга кўра, MIUI 13 янгиланган фойдаланувчи интерфейсига эга бўлади ҳамда смартфонларнинг аккумулятор автономлигини яхшилайди. Янги тизим Android 11 ёки Android 12'да ишловчи смартфонларга жўнатилади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi K50 ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!