MIUI 13 смартфоннинг тезкор хотирасини кенгайтира олади! (+видео ва скриншотлар)

  •   DiMaX
  •  993
  •  29.06.2021 13:51

MIUI 13 смартфоннинг тезкор хотирасини кенгайтира олади! (+видео ва скриншотлар)

Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI 13 график қобиғини августда, Xiaomi Mi Mix 4 флагмани билан бирга намойиш этиши айтилмоқда. Компания ҳозир Android 12 тизим талқини базасидаги ушбу янгиланишнинг ички тестларини ўтказмоқда – яқиндагина ушбу тизимда ишлаётган илк Xiaomi смартфони оммабоп GeekBench бенчмаркида «қўлга тушган» эди.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Инсайдерлар энди MIUI 13 ҳақида янги тафсилотлар, унинг экранидан олинган илк скриншотлар ва ҳаттоки видеолавҳани ҳам эълон қилишган.

Ушбу скриншотлар 4.3.0.2 версиясидаги MIUI File Manager файл-менежери интерфейсини акс эттирган.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Қуйида эса MIUI 13 график қобиғининг қандай ишлашини қисқа роликда кўрамиз:

Хабарларга қараганда, MIUI 13 график қобиқ талқинига қўшилаётган асосий имкониятлардан бири – смартфоннинг тезкор хотирасини кенгайтириш функцияси бўлади. Бу эса «оперативка»си  унча катта бўлмаган, нисбатан эскироқ русумлардаги қурилмалар ишлаш равонлигини оширади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.