MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди

MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун янги MIUI 13 интерфейсининг тақдимоти август ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Компания ҳозирча прошивка тўғрисида расмий маълумот бермаган, аммо дастлабки маълумотларга кўра, янги қобиқ MIUI 12'даги каби кўп янгиликларга эга бўлмайди.

ЎҚИНГ: Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

iXBT нашрининг хабар беришича, асосий функциялардан бири виртуал диск яратиш орқали оператив хотирани кенгайтириш қобилияти ҳисобланади. Бу имконият аллақачон MIUI'нинг жорий версиясида мавжуд, бироқ бу фақат бир неча моделларда ишлайди. MIUI 13'да эса ушбу хусусият барча қурилмалар учун тизим даражасида ишлаши кутилмоқда.

Қурилмаларнинг ўзларига келсак, манба MIUI 13 қўллаб-қувватлайдиган смартфонлар рўйхатининг янги версиясини ҳам эълон қилди, албатта, рўйхат норасмий, аммо жуда ишончли кўринади. Унга кўра, MIUI 13 қуйидаги смартфонлар учун чиқарилади:

• Mi 11
• Mi 10
• Mi Fold
• Redmi Note 9
• Mi MIX Alpha
• Redmi K40
• Redmi K20
• Redmi 9
• Redmi 10X
• Poco X2
• Poco M2
• Poco X2 Pro
• Black Shark 3
• Black Shark 2

Таъкидлаш керакки, янги рўйхат олдингисига қараганда анча кенгроқ, аммо рўйхатда Mi 9 ва Redmi Note 8 линейкалари моделлари мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi брендидаги маҳсулотдан бир миллионта сотди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.