MIUI 14 янгиланишини барқарор версияда тарқатиш бошланди!

MIUI 14 янгиланишини барқарор версияда тарқатиш бошланди!

Xiaomi ўзининг смартфонлари учун Android 13'га асосланган MIUI 14 янгиланишини жорий ой бошида Хитойда тақдим қилган эди. Маълум бўлишича, компания энди прошивканинг барқарор версиясини тарқатишни бошлаган.

Xiaomi 12S серияси: Xiaomi 12S, Xiaomi 12S Pro ва Xiaomi 12S Ultra смартфонлари Хитойда прошивка версияси 14.0.2.0.TLACNXM бўлган, 5.7 ГБ ҳажмдаги MIUI 14 янгиланишини қабул қилмоқда. Xiaomi 12S смартфонлари Хитой учун эксклюзив эканлигини ҳисобга олсак, янгиланиш фақат Хитой ҳудудида тарқатилмоқда. Таъкидлаш жоизки, компания MIUI 14 версиясини глобал бозор учун расман тақдим қилмаган, аммо, бу 2023 йил бошида содир бўлиши кутилмоқда.

Samsung каби Xiaomi ҳам ўз смартфонлари учун дастурий таъминот янгиланишларини босқичма-бошқич юборади. Шундай экан, қолган Xiaomi смартфонлари учун ҳам тез орада Android 13 янгиланишини чиқарилади.

MIUI 14 янгиланишини янада соддалаштирилган дизайн, бош экран учун "уй ҳайвони", смартфонга ички ўрнатилган иловаларнии ўчириб ташлаш имкони, ўчирилган рекламалар ва бошқа ўзгаришларни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Nubia Z50 смартфони Snapdragon 8 Gen 2 билан тақдим қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!