MIUI фойдаланувчилари сони 450 миллионга етди. Xiaomi 22 та мамлакатда етакчилик қилмоқда

MIUI фойдаланувчилари сони 450 миллионга етди. Xiaomi 22 та мамлакатда етакчилик қилмоқда

Huawei'нинг ўйиндан чиқиши билан ҳосил бўлган смартфон оламидаги бўшлиқдан Xiaomi охирги бир неча ой муддат ичида унумли фойдаланиб келмоқда. Компания ўзининг чораклик натижаларини эълон қилди. Даромад, фойда, смартфонларни етказиб бериш кўрсаткичлари ва бошқа деярли барча муҳим жабҳаларда икки хонали рақамлар баробарида ўсиш кузатилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi иккинчи чоракда кутилганидан кўп даромад ва фойда қилди

Жорий йилнинг апрель–июнь ойларида Xiaomi 52,6 миллион дона ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 86,8% кўпроқ смартфон етказиб берган. Компаниянинг глобал смартфон бозоридаги улуши 16,7% га етиб, Xiaomi Samsung'дан кейинги, Apple'дан олдинги дунёдаги иккинчи смартфонсозга айланди. Йилнинг биринчи ярмида етказиб берилган смартфонларнинг 12 миллион донаси 300 евродан юқори бўлган қурилмалар бўлди.

Компания ўзининг IoT (интернет нарсалар) экотизимига ҳам сармоя киритмоқда ва бунинг самараси ўз маҳсулини бермоқда — IoT ва кундалик турмушда ишлатиладиган маҳсулотлардан келган даромад йиллик 35,9% лик ўсиш кўрсаткичини қайд этди. Смартфон ва лептоплардан ташқари Xiaomi'нинг платформасига уланган IoT қурилмалар сони 374 миллионтадан ошди. Камида бешта Xiaomi маҳсулотидан фойдаланувчи мижозлар сони 7,4 миллионтани ташкил этмоқда. Чангюткич, ҳаво тозалагич, ҳаво намлантиргич, термостат, лампа ва уй хавфсизлиги камералари энг оммабоп Xiaomi маҳсулотлари бўлиб турибди.

...

Хитойлик компания учун хорижий бозор катта аҳамиятга эга. Xiaomi бутун дунё бўйлаб 22 та мамлакатда, жумладан, Италия ва Францияда, биринчи рақамли компанияга айланган бўлса, Испанияда кетма-кет олтинчи чорак етакчиликни сақлаб турибди.

Кўплаб ғарб бозоларида мижозлар мобил алоқа оператори билан шартномаси бор смартфонларни сотиб олишни афзал кўради. Xiaomi ўзининг мижозларнинг харид борасидаги танловларига таъсир ўтказа олгани ҳамда маҳаллийлаштириш стратегияларини кучайтира олганини, оператор каналлари орқали сотувлар йиллик 300% лик ўсиш кўрсаткични қайд этганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Энди Mi смартфонлари бўлмайди