MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

  •   DiMaX
  •  1350
  •  30.07.2021 16:00

MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

Xiaomi компанияси ўтган йилнинг охирида оралиқ версиядаги – MIUI 12.5 график қобиғини тақдим этган эди. Ушбу дастурий таъминот янги – MIUI+ технологияси қўллаб-қувватловини ҳам ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi иккита флагманига глобал MIUI 12.5 прошивкасини тарқатмоқда

MIUI+ дегани – махсус режим бўлиб, унинг ёрдамида смартфонни macOS ёки Windows операцион тизимли компьютер билан боғлаш мумкин. Бу тўлақонли десктоп режими бўлмасдан, балки смартфондаги иловаларни компьютерда ишга тушириш имконини берувчи шлюз ҳисобланади.

Аммо MIUI 12.5 график қобиғи базасидаги прошивкани олган (ёки оладиган) смартфонларнинг ҳаммаси ҳам уни қўллаб-қувватламайди. Xiaomiadictos нашри MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватлайдиган смартфон моделларини эълон қилди:

  • Xiaomi Mi 11 / 11i / 11 Pro / 11 Ultra / 11 Lite 5G;
  • Xiaomi Mi 10 / 10S / 10T / 10 Pro / 10 Ultra / 10T Pro / 10 Lite / 10T Lite;
  • Xiaomi Mi 9 / 9T Pro / 9 Pro 5G;
  • Redmi K40 / K40 Pro / K40 Pro+ / K40 Gaming Edition;
  • Redmi K30 4G / K30 5G / K30i 5G / K30 Pro / K30S / K30 Ultra;
  • Redmi K20 Pro;
  • Redmi 10X 5G / 10X Pro;
  • Redmi Note 10 Pro;
  • Redmi Note 9 / Note 9 Pro;
  • Poco F2 Pro / F3.

Мазкур рўйхат норасмий бўлиши билан бирга, айрим саволлар туғилишига ҳам олиб келади. Масалан, унга Redmi Note 9 кирган, лекин ундан янги бўлган Redmi Note 10, Redmi Note 10S ҳамда Redmi Note 10 5G моделлари йўқ. Балки рўйхат кейин кенгайтирилиб борар – буни вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!