Миядаги фикрни нутққа айлантириб берувчи технология яратилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  895
  •  26.04.2019 13:05

Миядаги фикрни нутққа айлантириб берувчи технология яратилди! (+видео)

Кейинги пайтларда инсон миясининг имкониятлари, фикр орқали гаджетларни бошқариш ва мулоқот қилиш имконлари борасида кўп изланишлар бўлмоқда. Масалан, ўтган йили қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилганди.

ЎҚИНГ: Фикрларни узатиш учун тармоқ яратилди: BrainNet’дан кучли юриш

Сан-Франциско шаҳридаги Калифорния университетидаги неврология соҳаси мутахассислари эса фикрни нутққа ўгирувчи қурилма ишлаб чиқишди. Хабарга кўра, у турли сабабларга кўра гапириш қобилиятидан айрилган кишилар учун нутқ протезларини яратишда қўл келади. Жумладан, инсульт, бош суяги ва мия жароҳатлари, Паркинсон касаллиги, склероз каби хасталиклардан кейин тилдан қолган инсонларга мулоқот қилишда ёрдам беради.

Қурилманинг ишлаш принципи қуйидагича: дастлаб унинг датчиклари миянинг фаоллиги ҳақидаги маълумотларни олади. Кейин эса маълумотларни қайта ишлаш учун иккита нейрон тармоғи қўлланади. Мазкур тармоқлар бунгача соғлом одамларнинг мия сигналларини уларнинг нутқлари билан боғлаб ўрганган бўлади. Биринчи нейрон тармоғи миянинг фаоллиги сигналларини овозли трактга айлантириб беради, иккинчиси эса ҳосил бўлган нутқни янгратиб – овозли тарзда «ўқиб» беради.

ЎҚИНГ: Фикрни электрон қурилмага узатадиган шлем пайдо бўлди

Фикрни нутққа айлантириш жараёни қандай кечиши қуйидаги видеода кўрсатиб берилган:

Келажакда бундай технология касалхоналардан ташқарида ҳам қўлланиши ва гапира олмай қолган кишиларга мулоқот қувончини бахш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Фикр кучи орқали мулоқот қилишни қачон бошлаймиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!