«Mobicon 2018» конференциясида машҳур ўзбек блогерлари қатнашади

  •   DiMaX
  •  636
  •  05.10.2018 18:45

«Mobicon 2018» конференциясида машҳур ўзбек блогерлари қатнашади

11 октябрда бўлиб ўтадиган «Mobicon 2018» мобил конференциясида ўзбекистонлик машҳур блогер ҳамда вайнерлар иштирок этади. Бу хусусда Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали маълумот берган.

ЎҚИНГ: Блогерларга осонми? Улар машҳур бўлди, пул топди, аммо бахт учун ҳаммасидан кечди

Ўзбекистонда муаллифлик блоглари йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2014 йилдан бошлаб эса блогер тушунчаси қонунда аниқ қилиб белгилаб қўйилди. Бугунги кунда айрим блог-лойиҳаларидаги умумий обуначилар сони 100 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.

«Mobicon 2018» конференциясида иштирок этувчи блогерлар:

  • Умид Ғафуров – «Socio.uz» ва «Troll.uz» асосчиси. Спикер мавзуси: «Чироқ, телефон, мотор!». Қандай қилиб пулсиз ўз видеоблогингизни бошлашингиз мумкин?;
  • Мираҳад Егамедиев ҳамда Тимур Аманшиков – «Poxer TV» лойиҳасининг муаллифлари. Спикер мавзуси: «Инглиз тилида машҳур вайнларни қандай қилиб олиш мумкин?»;
  • Сардор Бабаев – «НЕВКУРСЕ» ҳамда «ИН ДА ХАУС» интернет-лойиҳаларининг муаллифи. Спикер мавзуси: «Нима учун Ўзбекистонда видеоблогинг ўлиб кетади?»;
  • Ферузхан Якубходжаев – «Гражданин Горожанин» ва «Филология» видеоблогларининг муалифи. Спикер мавзуси: «Омма ичида туриб, фикрлаш нега керак? Блогингдаги ижтимоий вазифалар»;
  • Сардор Алимов – «Sainstablog» каналининг муаллифи. Спикер мавзуси: «Қандай қилиб Тошкентда машҳур YouTube’чи бўлиш мумкин?»;
  • Рустам Маҳамаджанов – «ROCKET» агентлигининг асосчиси ҳамда бошқарувчиси, #ХОРОШ влогининг муаллифи. Спикер мавзуси: «Қандай қилиб #ХОРОШИЙ ҳамда сердаромад влог қилиш мумкин?».

Ўзбекистонлик блогерлардан ташқари, «Mobicon 2018» мобил конференциясида YouTube вакили, «Genesis YouTube Qazaqstan & Central Asia» раҳбари Самсон Безмятежний ҳам иштирок этади. У YouTube’нинг Қозоғистон, Марказий Осиё ва дунё мамлакатларида ривожланиши, соҳадаги сўнгги трендлар ҳақида сўзлаб, ушбу видеосервисда қандай қилиб ўз каналингизни ривожлантиришингиз мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар беради.

ЎҚИНГ: Россияда ёлғон ахборот тарқатган видеоблогерларни жазолаш таклиф этилмоқда

«Mobicon» спикерларининг батафсил рўйхати билан конференциянинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Конференцияга келувчи ҳар бир иштирокчи Ўзбекистонда яқин вақт ичида тижорий йўлга қўйиладиган янги алоқа стандартини синовдан ўтказиш имкониятига эга. Ҳозирда эса абонентлар Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларини қамраб олган тармоқнинг тўртинчи авлодидан (4G) фойдаланишлари мумкин.

«Mobicon 2018» конференцияси, анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун – 11 октябрда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилади. Тингловчи сифатида иштирок этиш – бепул.

Таклифномани қўлга киритиш учун тадбирнинг расмий Telegram-каналида рўйхатдан ўтиш керак. Конференциядан уч кун аввал Telegram-каналнинг барча аъзоларига электрон таклифнома жўнатилади. Мазкур таклифнома билан конференция ўтказилаётган бинога кириш мумкин.

Бу йилги конференция ҳам бир пайтнинг ўзида иккита анжуман залида ўтказилиб, иштирокчилар ўзлари учун керакли спикерларни танлаб, уларни эшитиш имкониятига эга бўлишади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.