Мобил алоқа учун «ТАЪЛИМ» тариф режаси ва махсус интернет-тўпламлар жорий этилди!

  •   DiMaX
  •  36503
  •  03.09.2020 16:54

Мобил алоқа учун «ТАЪЛИМ» тариф режаси ва махсус интернет-тўпламлар жорий этилди!

Куни кеча уяли алоқа операторларимиздан бири олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган «Talaba» номли янги тариф режасини тақдим этган эди. Энди эса «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти ҳам мобил алоқа (Uzmobile бренди) абонентлари учун янги тариф режасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мобил иловадан фойдаланиб, 3750 МБгача бонуслар олинг!

Бугунги кунда замонавий дунёни инновацион технологиялар ва энг янги алоқа воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шахсий ривожланишда, шу жумладан, таълим соҳасида юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги Интернет муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Замонавий талабалар, ўқитувчилар ва таълим муассасалари учун фойдали овозли мулоқот хизматларини тақдим этиш муҳимлигини инобатга олиб, UZTELECOM миллий оператори жисмоний ва юридик шахслар учун ҳамёнбоп «ТАЪЛИМ» тариф режасини, шунингдек махсус интернет-тўпламлар гуруҳини тақдим этмоқда.

«ТАЪЛИМ» тариф режаси – бу энг ҳамёнбоп мобил алоқа ечимини излаётган таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун қулай тарифдир.

Ойига 34 900 сўм эвазига «ТАЪЛИМ» тариф режаси 8000 МБ интернет-трафик, 1000 дақиқа (ва Ўзбекистон бўйлаб 300 дақиқа) ҳамда 500 та SMS-хабарни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: «Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этади!

Шунингдек, мобил Интернетдан янада ҳамёнбоп нархларда фойдаланишни таъминлаш мақсадида номинал қиймати 5 000, 8 000 ва 12 000 МБ бўлган махсус интернет-тўпламлар тақдим этилади. Ушбу тўпламлар одатий интернет-пакетлардан 20% гача арзон ҳисобланади.

«ТАЪЛИМ» тариф режаси таълим тизимига оид бир қатор афзалликларни тақдим этиши билан ажралиб туради. Хусусан, ушбу ТР абонентлари ZiyoNET хизматидан абонент тўлови учун 50% чегирма асосида фойдаланишлари мумкин, шунингдек масофавий таълим учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар, илмий-методик марказларнинг 100 дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларидан Интернет-трафикни сарфламасдан мутлақо бепул фойдаланишлари имконини тақдим этади. Ушбу ресурслар рўйхати билан эса мана бу ерда танишиш мумкин.

«ТАЪЛИМ» тариф режаси юзасидан батафсил маълумот билан танишиб чиқиш учун жисмоний шахслар ушбу ҳавола, юридик шахслар эса мазкур ҳавола ёрдамида ўтишлари лозим.

ЎҚИНГ: Битта оператордан иккита хушхабар: 90% чегирма ва...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.