Мобил Chrome’да рекламалардан қутулишнинг оддийгина йўли бор!

  •   DiMaX
  •  996
  •  15.09.2018 16:59

Мобил Chrome’да рекламалардан қутулишнинг оддийгина йўли бор!

Биламиз – рекламалардан сиз ҳам безорсиз, аммо кўпчилик сайтлар шу билан тирикчилик қилгани боис, саҳифаларида уларни жойлайверади. Рекламалардан турли махсус йўллар орқалигина халос бўлиш мумкин.

ЎҚИНГ: Компьютерда рекламалардан биратўла қутулиш йўллари

Google Chrome браузерининг мобил версиясида эса улардан қутулишнинг осон йўли бор – «Соддалаштирилган тарзда кўриш» («Упрощённый просмотр») режими. Ундан фойдаланиш учун илованинг созламаларини очиб, «Махсус имкониятлар» («Специальные возможности») бўлимига ўтишингиз керак. Навбатдаги ойнадаги «Соддалаштирилган тарзда кўриш» («Упрощённый просмотр») бандини белгилаб қўясиз – бўлди.

Энди бирор веб-саҳифани очганингизда, браузернинг пастки қисмида мутолаа режимига ўтишни таклиф қилувчи билдиришнома чиқади. Унинг устига босишингиз билан саҳифа барча ёт унсурлардан, жумладан – реклама, анимация ва бошқа элементлардан халос бўлади. Фақат матн ва унга жойланган иллюстрацияларгина қолади; тағин бунда матн ўлчамини (масштабини) созлаш ҳам мумкин бўлади.

Эътибор беринг: «Соддалаштирилган тарзда кўриш» ҳозирча барча сайтларда ҳам ишламаслиги мумкин, лекин аксарият ҳолларда сизни рекламадан қутқаради.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.