Мобил Chrome’ни реклама ойналарини блоклашга ўргатамиз

  •   DiMaX
  •  1139
  •  27.01.2018 14:49

Мобил Chrome’ни реклама ойналарини блоклашга ўргатамиз

Google ўзининг Android операцион тизимига мўлжалланган Chrome 64 талқинидаги браузерини узоқ вақт синовдан ўтказди ва ниҳоят фойдаланувчиларга тақдим этди. Илова бирмунча такомиллаштирилган ва янги қулайликларга эга.

ЎҚИНГ: Google Chrome энди сайтларнинг овозини ўчиришга қодир

Жумладан, янгиланган веб-браузер автоматик тарзда бошқа сайтларга ўтказиб юборадиган қалқиб чиқувчи реклама ойналарини блоклаши ҳам мумкин. Хабарингиз борки, бундай ойналар бошқа контентни кўриб чиқаётган пайти фойдаланувчининг ғашига тегиб, чалғитиб туради. Чалғитишдан ташқари, қалқиб чиқувчи ойналар аксарият ҳолларда мобил қурилмалар фойдаланувчилари учун жиддий хавф ҳам туғдиради. Айнан улар банк маълумотларини ўғирловчи, яширин тарзда криптовалюта майнинг қилувчи зиёнкор кодларни юклаб олиши мумкин. Google Chrome орқали уларни блоклаш эвазига эса хавфдан ҳам халос бўласиз, яна смартфонингиз ресурсларини ҳам тежайсиз.

Аммо бошланғич созламаларига кўра Google Chrome браузерида мазкур функция фаоллаштирилмаган. Уни ёқиш усули ҳам сал ўзгачароқ – илованинг ўз созламаларидан фаоллаштира олмайсиз.

Хулласи калом, Android-смартфондаги Chrome иловасида қалқиб чиқувчи ойналарни блоклашни ўзингиз созлашингиз мумкин. Бунинг учун браузерни очиб, унинг манзил қатори (адресная строка)га қуйидаги буйруқни нусхалаб олиб ташлайсиз:

chrome: // flags / # enable-framebusting-needs-sameorigin-or-usergesture

Шунда очилган менюда қалқиб чиқувчи ойналарни чеклаш опциясини фаоллаштириб қўйсангиз бас – интернет кенгликларида бемалол сайр этишингиз мумкин.

Эҳтимол, айни дамда Google мазкур янги функцияни ҳали синовдан ўтказаётгандир, шу боис ундан фойдаланишни вақтинча чеклаб турган бўлиши, у айрим моделлардаги қурилмаларда ишламаслиги ҳам мумкин. Бироқ барибир синаб кўришга арзийди.

Янгиланган Chrome иловасини Google Play каталогидан мана бу ҳавола орқали бепул ўрнатиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android учун энг тезкор браузер танлаймиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.