Мобил дастурлаш бўйича «mGov Kashkadarya» танловига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  535
  •  25.05.2021 13:34

Мобил дастурлаш бўйича «mGov Kashkadarya» танловига марҳамат!

Қашқадарё вилоятида IT-Парк томонидан ташкил этилаётган «mGov Kashkadarya» мобил дастурлаш танлови бўлиб ўтади. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси: Президент совғаси топширилди!

Ушбу танлов доирасида иштирокчилар тиббиёт, таълим, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишлар бўйича мобил иловаларнинг прототипларини тақдим этишлари лозим.

Лойиҳада тақдим этилаётган ишланмалар жамият муаммосини самарали ҳал этишга қаратилган, инновацион ҳамда қулай бўлиши талаб этилади ва шу мезонлар асосида баҳоланади.

«mGov Kashkadarya» танлови орқали вилоятда фаолият юритаётган IT мутахассислари ўзларини намоён этиш, потенциалларини очиш ва керакли кўникмаларни эгаллашлари мумкин.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 2021 йил 24 майдан 22 июнь кунига қадар ариза топширишлари мумкин.

Ариза топшириш учун ҳавола: https://forms.gle/5MgaZNoWb4Rrxy6r5

Мурожаат учун телефон рақами: +998 99 413 33 56

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!