Мобил геймерлар, Facebook туҳфасини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  418
  •  21.04.2020 12:26

Мобил геймерлар, Facebook туҳфасини қарши олинг!

Facebook ўтган йили ўзининг Facebook Gaming ўйин платформасини тақдим этган эди. Энди эса уни ўз стримларига ва ўйинларига эга бўлган алоҳида иловага айлантирди.

ЎҚИНГ: Steam’дан тўртта ўйинни ўз вақтида олиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Facebook Gaming худди Twitch ва Mixer кабиларнинг аналоги бўлиб, унда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошқа геймерларнинг геймплейларини кузатиб бора оладилар. Иловага кириш учун Facebook аккаунти талаб этилади, лекин у автоном тарзда ишлайди. Яъни, тармоқдаги билдиришнома, хабар ва бошқалар геймерга халақит бермайди.

Трансляциялар пайтида томошабинлар ўзаро чатда мулоқот қилишлари ёки Facebook кутубхонасидаги ўйинлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Масалан, жорий йилнинг бошида мазкур ижтимоий тармоқда иккита «Покемон» ўйини пайдо бўлган.

Facebook Gaming иловасининг ўзига хослиги шундаки, стримерлар мобил ўйинни бевосита смартфон орқали трансляция қила оладилар, қўшимча дастурлар ўрнатишнинг керагиям йўқ. Шунинг учун каталогда PUBG Mobile, Mobile Legends сингари Android ва iOS-ўйинларнинг «стрим»лари мавжуд. Яна компьютерлар ва консолларга мўлжалланган «катта» ўйинлар трансляциялари ҳам бор.

Android-қурилмалар эгалари аллақачон Facebook Gaming иловасини ушбу ҳавола орқали Google Play каталогидан юклаб олишлари мумкин. iOS тизими учун эса у яқин орада чиқиб қолади.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва айфонларга саргузаштли бошқотирма ўйинни вақтинча бепул тарқатишяпти! (+видео)