Мобил илова орқали танишининг картасини «шип-шийдон» қилган қувалик ушланди

  •   DiMaX
  •  391
  •  28.09.2020 09:00

Мобил илова орқали танишининг картасини «шип-шийдон» қилган қувалик ушланди

24 сентябрь куни Қува туманида яшовчи фуқаро И.Э., туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда баён этилишича, фуқарога тегишли банк пластик картаси ҳисобидан 2.135.625 сўм миқдоридаги пуллар ечиб олинган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Click билан «қилиқ қилган» шовотлик «шоввоз» қўлга тушди

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро И.Э., таниши 28 ёшли Н.Ю., билан биргаликда зиёрат вақтида, 2020 йилнинг 7 сентябрь кунидан 10 сентябрь кунига қадар мобил илова орқали Н.Ю., ўзининг телефон рақамига И.Э.,нинг пластик карта рақамларини киритиб, 2.135.625 сўмни ечиб олишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғирлик) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Картадан-картага пул ўтказишнинг 50% арзон йўлини биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!