Мобиль иловаларни ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди!

Мобиль иловаларни ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди!

Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) билан биргаликда " YOUTH MOBILE” (Ёшлар мобиль) қўшма лойиҳаси доирасида мобиль иловаларни ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳанинг мақсади смарт мобиль иловаларни қўллаш орқали ёшларни барқарор ривожланиш  мақсадларига (БРМ) эришиш билан боғлиқ бўлган маҳаллий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.  Ушбу лойиҳа ёшларга бизнесни яратиш, маҳаллий, миллий ёки халқаро бозорда IT'га ишлов бериш учун кўникмаларини намойиш этишга ёрдам беради. Лойиҳада аёл-қизларнинг иштирок этиши алоҳида эътиборга олинади.

Танлов шартлари:

  • Иштирокчилар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлиши керак;
  • Аризалар алоҳида иштирокчилар томонидан қабул қилинади;
  • Android ва IOS платформалари учун мобиль иловалар ишлаб чиқилиши керак;
  • Мобиль иловалар қуйидаги БРМлардан бирини қамраб олиши керак:
    • БРМГ4: Адолатли сифатли таълим;
    • БРМ5: Гендер тенглиги ва қизлар имкониятларини кенгайтириш;
    • БРМ6: Сувдан барқарор фойдаланиш;
    • БРМ11.4: Маданий меросни сақлаб қолиш;
    • БРМ12.б: Иш жойларини яратиш ва маҳаллий маданиятни тарғиб қилувчи барқарор туризм;
    • БРМ16.10: Ахборотга жамоатчиликни, айниқса, ногирон кишиларни кенг жалб қилиш

Номзодлар аризани тўлдириб, 2018 йил 20 ноябргача [email protected] манзилига юбориш орқали рўйхатга олинади. Танловга фақатгина биринчилардан бўлиб топширилган 100 та ариза қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Декабрь ойининг 10-13 кунлари ҳакамлар ҳайъати рўйхатдан ўтган иштирокчиларни ўз мобиль иловаларини тақдим этиш учун таклиф қилади.

Шунинг учун, мобиль иловалар декабрь ойининг 10 кунигача Play Store ёки App Store электрон дўконларидан бирига ёки иккаласига ҳам ўрнатилиши керак. Ғолибларни эълон қилиш ва мукофотлаш маросими 2018 йил 15 декабрда ТАТУ бош биносида ўтказилади. Ғолиблар сертификат ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.
ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.