Мобил иловали тезкор коронавирус тести яратилди

  •   DiMaX
  •  1600
  •  27.03.2020 13:01

Мобил иловали тезкор коронавирус тести яратилди

Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш жиддий олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур хасталикни тезкор аниқлаш ва даволаш воситалар, шунингдек, ундан ҳимояловчи вакцина яратиш учун бутун жаҳонда ишлар қизғин кетмоқда.

ЎҚИНГ: Карантиндаги шахсларнинг телефонлари нега олиб қўйилади?

Буюк Британиядаги учта – Ланкастер, Брунель ва Суррей университетлари тадқиқотчилари кишига коронавирус юққанлигини аниқловчи тест қурилмаси ишлаб чиқишди. Хабарга кўра, бу девайс текширув натижаларини 30 дақиқада чиқариб беради. Мазкур тест сунъий идрок технологиялари, расмларни қайта ишлаш ҳамда молекуляр вирусологиядан фойдаланади.

Тест қуйидагича ишлайди: эҳтимолий беморнинг томоғи ёки бурнидан суюқлик намунаси олинади ва смартфондаги мобил илова билан синхронлашган қурилмага жойланади. Ушбу мобил дастур коронавирус юқтириб олганларни келажакда кузатиш ёки уларга телемедицина хизматларини кўрсатиш учун ҳам асқотади.

Ушбу тест гаджети нархи тахминан 120 АҚШ долларига тенг. Дастурчилар ҳозирда уни оммавий ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ҳомийлар билан музокаралар олиб боришмоқда.

Коронавирус туфайли юртимизда икки ой интернет текин бўлиши ҳақидаги гапларга «Ўзбектелеком» киритган аниқлик, Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлагани, коронавирус ҳақида расмий сайт ишга тушганлиги, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилиши, уяли алоқа операторларимиз бепул қилган сайтлар рўйхати, коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган юртдошимиз жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

ЎҚИНГ: Тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалган коронавирус ҳақидаги 7 ёлғон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!