Мобил оператор 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширди!

  •   DiMaX
  •  1564
  •  23.02.2021 11:58

Мобил оператор 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширди!

Mobiuz шу йил сентябрда «Talaba» номли янги тарифини тақдим этган, кейинроқ ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режасини чиқарган эди. Яқинда эса алоқа оператори ушбу икки тариф режасининг абонентлари учун бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайтирган.

ЎҚИНГ: Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди

Ушбу мобил оператор бугун – 23 февраль куни нархлар пасайтирилишига доир иккита хабар эълон қилди ва уларнинг биринчиси «Tungi DRIVE xizmati narxlarining tushirilishi» акциясидир.

Демак, 2021 йилнинг 23 февралидан то 23 май санасигача (шу кунлари ҳам) абонентлар акция доирасида «Tungi DRIVE» хизматидан янада арзон нархларда фойдаланишлари мумкин. Мазкур хизмат ҳақида батафсил маълумотни эса мана бу ҳавола орқали оператор сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

Оператор эълон қилган иккинчи хушхабар эса «Kunlik internet-to‘plamlar narxlarining tushirilishi» акцияси билан боғлиқ. Mobiuz абонентлари унинг доирасида кунлик интернет-тўпламларни 23 майгача (шу куни ҳам) янада арзон нархларда олиш имконига эга бўлишди.

Шу билан бирга, компания 2021 йилнинг 23 февралидан бошлаб 50 ва 100 мегабайтлик кунлик интернет-тўпламларни улатиш имкони йўқлигини ҳам эслатиб ўтган. Компаниянинг кунлик интернет-тўпламлари, улардан фойдаланиш шартлари билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишиб чиқса бўлади.

ЎҚИНГ: Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.