Мобил оператор 75 фоиз чегирмали «Magic Weekends» акциясини жорий қилди

  •   DiMaX
  •  1233
  •  19.04.2021 09:32

Мобил оператор 75 фоиз чегирмали «Magic Weekends» акциясини жорий қилди

Куни кеча биз Ucell уяли алоқа оператори пулли ўйин ва иловалардан обуна бўйича бепул фойдаланиш имконини берувчи «AppsClubPlus» веб-порталини ишга туширгани ҳақида ёзган эдик. Ундан олдин эса у нархи 1 000 000 сўмликкача бўлган чиройли рақамларни оддийси нархида олиш имконини берувчи «Istalgan raqam» акциясини жорий этган.

ЎҚИНГ: Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

Бу компания, шунингдек, «Magic Weekends» акциясини ҳам эълон қилган. Унинг доирасида то май ойининг охирига қадар баҳорий рақамлар чeгирмаси амал қилади. Ҳар жума ва шанба кунлари Компания офисларида Сизни GOLD, PLATINUM, VIP ва LUX тоифаларидаги жозибали рақамларга 75% чегирма кутмоқда.

Акциянинг амал қилиш кунлари:

  • 23.04.2021 – жума;
  • 24.04.2021 – шанба;
  • 30.04.2021 – жума;
  • 01.05.2021 – шанба;
  • 06.05.2021 «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан байрамолди куни;
  • 07.05.2021 «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан байрамолди куни;
  • 08.05.2021 «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан байрамолди куни;
  • 14.05.2021 – жума;
  • 15.05.2021 – шанба;
  • 21.05.2021 – жума;
  • 22.05.2021 – шанба;
  • 28.05.2021 – жума;
  • 29.05.2021 – шанба.

Акция «Рамазон Ҳайити» байрамидан олдинги 3 кун ҳам амал қилади. Акциядан фақат Компаниянинг офисларида фойдаланиш мумкин.

Шошилинг, рақамлар миқдори чекланган, дейилади Ucell хабарида.

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.