Мобил оператор бонус тарзида 3750 МБгача интернет-тўпламлар беряпти!

  •   DiMaX
  •  6652
  •  18.07.2020 17:02

Мобил оператор бонус тарзида 3750 МБгача интернет-тўпламлар беряпти!

Яқинда «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори битта тариф режасига киритилган интернет-трафик ҳажмини оширган эди. Энди эса MyUztelecom мобил иловаси фойдаланувчиларига бонуслар беришини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

UZTELECOM хабарига кўра, 2020 йил 17 июлдан 30 августгача MyUztelecom универсал иловасини юклаб олиб, ундан фойдаланганда сиз совға сифатида 50 дан 3750 МБгача интернет-тўпламлар эгаси бўласиз!

MyUztelecom мобил иловаси – бу миллий оператор абонентлари учун хизматларни бошқаришда ягона ёрдамчига айланадиган универсал ечим. Ушбу дастур ёрдамида сиз алоқа ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, интернет-тўпламларни харид қилишингиз, оператор хизматларини улашингиз ва ўчиришингиз мумкин.

Энди эса MyUztelecom орқали хизматларни бошқариш ва тўлаш нафақат тез, балки фойдалидир! Иловани юклаб олинг ва 3 кун муддатга тақдим этиладиган 500 МБ Интернет трафикка эга бўлинг. Аммо бу ҳаммаси эмас! Акция даврида ҳар сафар мобил илова орқали рақамингиз шахсий ҳисобига тўлов амалга оширганингизда ва интернет-тўплам харид қилганингизда сиз 3–7 кун муддатга тақдим этиладиган юқори тезликдаги сифатли мобил интернет учун МEГАБАЙТЛАР эгаси бўласиз. Масалан, ҳисобингизни 10 000 сўмдан 24 999 сўмгача тўлдирганда, сиз 100 МБ совға оласиз! Ва номинал қиймати 5 000 МБ бўлган интернет-тўплам харид қилганда сиз 250 МБ бонус трафикка эга бўласиз!

ЎҚИНГ: Энг оддий ва энг фойдали мобил тарифга 1 сентябргача бепул уланинг!

Акция UZTELECOM GSM мобил алоқа тармоғининг абонентлари бўлган жисмоний шахслар, шунингдек «Актив» ҳолатида «Мобил бюджет» хизматига эга корпоратив мижозлар учун амал қилади.

Ушбу ёзда «MyUztelecom» универсал мобил иловасидан фойдаланган ҳолда UZTELECOMдан қайноқ бонусларга эга бўлинг!

MyUztelecom иловасини қуйидаги ҳаволалардан юклаб олинг:

Аксия ҳақида батафсил маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги – «ONLIME» тариф режаси: жазирама ёзда салқинланиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!