Мобил оператор нақ 50% дан 70% гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни таклиф этяпти!

  •   DiMaX
  •  2056
  •  21.07.2020 08:50

Мобил оператор нақ 50% дан 70% гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни таклиф этяпти!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори энг оддий ва энг фойдали тарифга 1 сентябргача бепул уланишни йўлга қўйган. Шунингдек, у яна бир мобил тарифда мегабайтлар лимити нақ 25 фоизга оширган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

UZTELECOM энди ўз расмий сайти орқали «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» акциясини эълон қилди. Унинг доирасида CDMA стандартидаги чиройли рақамларни учун 50% дан 70% гача чeгирмалар билан олиш мумкин.

«ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» – бу сифатли ва ишончли CDMA стандартидаги алоқани афзал кўрадиган, чиройли, шунингдек, энг асосийси жуда ҳам тез ва осон эслаб қолиш мумкин бўлган рақамлар соҳиби бўлишни истайдиганлар учун махсус акция.

2020 йилнинг 20 июлидан 20 сентябрига қадар абонентлар қуйида таклиф этилган йиллик тариф режаларининг бирини фаоллаштириб, пуллик тоифадаги чиройли рақамларга 50% дан 70% гача ёқимли чегирмаларга автомат равишда эга бўладилар:

  • Oddiy+ (йилига 95 000 сўм)
  • Optimal+ (йилига 200 000 сўм)
  • Ajoyib+ (йилига 350 000 сўм)

Чиройли рақамлар учун чегирма танланган тариф режадан келиб чиқиб белгиланади:

«ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» акциясининг шартлари ва бошқа маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Uzmobile иккита тариф режасида интернет-трафик лимитини оширяпти, лекин...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!