Мобил оператор оммабоп тарифини ва чексиз интернетли тўпламларини бекор қиляпти

  •   DiMaX
  •  4585
  •  03.10.2020 12:59

Мобил оператор оммабоп тарифини ва чексиз интернетли тўпламларини бекор қиляпти

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларидан бири аввалроқ иккита хушхабар эълон қилган эди. Яна бири эса сентябрнинг охиридаги қўшалоқ ёқимли хабардан ташқари, октябрнинг бошида ҳам бир жуфт хушхабар улашган.

ЎҚИНГ: Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

Beeline мобил алоқа оператори ҳам кеча – 2 октябрь куни расмий сайтида иккита янгилик эълон қилди, бироқ булар хушхабар эмас. Улардан биринчисига кўра, жорий йилнинг 5 октябридан «Bravo Online» тариф режасига янгидан уланиш ва бошқа тарифдан ўтиш ёпилади.

Шу билан бирга, мазкур тариф режасидаги абонентларга хизмат кўрсатиш амалдаги шартларга кўра давом этаверади. Шу боисдан, Билайн абонентлари мазкур тариф шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиб, агар маъқул келса, 5 октябргача унга ўтиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Энди бошқа тарифга ўтишда мегабайтларингиз куйиб кетмайди!

Оммабоп тариф режасидан ташқари, Beeline яна «4G Unlim» туркумидаги интернет-тўпламларни улатиш ҳам ёпилишини эълон қилди. Компания хабарига кўра, абонентлар 12 октябрдан эътиборан ушбу тўпламларни улата олмайдилар.

Шуниси ҳам борки, «4G Unlim» интернет-тўпламларини ўша санагача (узоғи билан 11 октябрь куни) улатиб олган абонентлар токи тўпламнинг амал қилиш муддати тугагунича ундан фойдалана оладилар. Демак, агар мазкур компания абоненти бўлсангиз, мана бу ҳавола орқали «4G Unlim» тўпламлари билан танишиб, ёпилмасидан олдин улатиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Beeline ҳар ойда 4 гигабайтгача бонус беряпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!