Мобил оператор учта тариф режасида лимитлар ҳажмини икки карра оширди

  •   DiMaX
  •  3284
  •  05.11.2020 09:21

Мобил оператор учта тариф режасида лимитлар ҳажмини икки карра оширди

Аввалроқ Ucell уяли алоқа оператори Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди. Шунингдек, у «COSMO», «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун янги интернет-тўпламлар жорий этяпти. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Учта тариф режасида дақиқа ва МБлар лимити кўпайиб, SMS лимити ҳам қўшиляпти!

Мазкур компания бугун – 5 ноябрдан «Tantana» тарифлар тизими янада жозибадор бўлаётганини эълон қилди. Яъни, «Tantana» тизимига кирувчи учта тариф режасида Ўзбекистон бўйича дақиқалар ва SMS’лар лимитлари кўпаймоқда.

2020 йил 5 ноябргача ойлик абонент тўловини тўлаб, тариф бўйича ойлик лимитларни олган абонентлар учун ушбу ўзгаришлар кейинги ойлик даврдан бошлаб кучга киради.

Тариф режалари доирасидаги ўзгаришлар 2020 йил 5 ноябр куни, соат 13:00 дан кейин кучга киради.

«Tantana» тизимига кирувчи тариф режалари ҳақидаги батафсил маълумотни эса мана бу ҳавола орқали Ucell сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!