Мобил оператор янги интернет-тўпламлар тақдим этяпти, лекин ҳаммага эмас...

  •   DiMaX
  •  1838
  •  17.10.2020 13:27

Мобил оператор янги интернет-тўпламлар тақдим этяпти, лекин ҳаммага эмас...

Куни кеча Ucell уяли алоқа оператори Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди. Энди эса у учта тарифлар тизимларидаги абонентлари учун ҳамёнбоп нархларда янги интернет-тўпламлар тақдим этишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Оператор бирданига иккита оммабоп хизматига чегирма эълон қилди!

Компания хабарига кўра, жорий йилнинг 2 ноябрь санасидан «COSMO», «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун янги интернет-тўпламлар жорий этилади:

300 МБ атиги 5 000 сўмга – «COSMO» тарифлар тизими учун

1.5 ГБ атиги 15 000 сўмга – «COSMO» тарифлар тизими учун

4 ГБ атиги 27 000 сўмга – «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун

5 ГБ атиги 33 000 сўмга – «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун

Шунингдек, олдин фақат «Аъло кайфият» ва «COSMO 28» тарифларида мавжуд бўлган 8 000 сўмга 1 ГБлик тўплам 2 ноябрь санасидан «COSMO 16» ва «COSMO 23» тариф режаларида ҳам амал қилади.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар куни бонусларга эга бўлинг!