Мобил оператордан «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акцияси: 80 фоизгача тежанг!

  •   DiMaX
  •  2308
  •  12.04.2021 17:41

Мобил оператордан «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акцияси: 80 фоизгача тежанг!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти аввалроқ ўзининг Uzmobile уяли алоқа оператори тармоғига уланишни истовчилар учун «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акциясини эълон қилди. Унинг доирасида «Чиройли» рақамларни қўлга киритиш учун 80% гача бўлган ажойиб баҳорий чегирмалар тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

Фақат жорий йилнинг баҳорида UZTELECOM абоненти бўлишни истаганлар учун ажойиб имтиёзлар билан чиройли рақамни қўлга киритиш имконияти мавжуд. 2021 йил 12 апрелдан 12 майгача бўлган давр мобайнида GSM ва CDMA тармоқлари учун қиймати 39.999.999 сўмгача бўлган «Чиройли» рақамлар учун «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акциясини тақдим этилади.

Шундай қилиб, GSM тармоғининг машҳур ва ҳамёнбоп тариф режаларига уланган абонентлар учун 50% дан 70% гача чегирмалар тақдим этилади:

- Street, OnLime, Flash, Royal, Ishbilarmon, Street Upgrade, Flash Upgrade тариф режаларига ёки UNITS тарифлар тизими (жисмоний шахслар учун)

- Business 35, Business 50, Business 70, Ishbilarmon, Business Royal тариф режалари (юридик шахслар учун)

Белгиланган тарифлардан бирига уланиб, Сиз «Чиройли» рақамни ажойиб чегирмали нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўласиз.

ЎҚИНГ: Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!

CDMA тармоғи доирасида эса акция Oddiy, Optimal, Ajoyib, Oddiy+, Optimal+, Ajoyib+ тариф режаларига уланган абонентлар учун амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Баҳорги чегирмалар» акцияси доирасида чегирмалар «Ижарага рақам» хизмати учун қўлланилмайди. Шунингдек, рақам жисмоний ёки юридик шахслар учун «Шартномани қайта расмийлаштириш» хизмати бундан мустасно.

«БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акцияси шартлари билан батафсил танишишни истаганлар мана бу ҳавола орқали UZTELECOM сайтидаги тегишли саҳифага ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!