Мобил оператордан байрам акцияси: 31 декабргача 80% чегирма!

  •   DiMaX
  •  1750
  •  25.12.2020 15:40

Мобил оператордан байрам акцияси: 31 декабргача 80% чегирма!

Beeline уяли алоқа оператори яқинда жорий йилнинг охиригача амал қилувчи «GOLD» акциясини эълон қилган эди. Бугун – 25 декабрь куни яна чиройли рақамлар учун чегирмалар беришини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Ҳисобни тўлдиринг ва интернет учун ГБга эга бўлинг!

Янги йил акцияси доирасида янги «ZO'R» тарифлари, шунингдек, «YANGI SUPER XIT» ва «Status NEW» тариф режаларига уланишда амал қилади. Бунда номинал қиймати 210 500 сўм, 421 000 сўм, 1 263 000 сўм, 10 525 000 сўм бўлган «олтин» рақамларга 80% чегирмалар тақдим этилади.

Ушбу акция фақат 31 декабргача амалда бўлади, шундай экан, ўзингизни ва яқинларингизни хурсанд қилинг!

ЎҚИНГ: Сизга ЗЎР тариф керакми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!