Мобил операторларнинг чексиз интернет тарифлари ва 5G технологияси Wi-Fi’ни сиқиб чиқаради

Мобил операторларнинг чексиз интернет тарифлари ва 5G технологияси Wi-Fi’ни сиқиб чиқаради

Telecom, Media & Finance Associates консалтинг компаниясининг таҳлилларига кўра, бепул Wi-Fi тармоқларидан фойдаланиш ўз долзарблигини йўқотмоқда ва яқин вақт ичида бу технология ҳеч кимга керак бўлмай қолади. Бу ҳолат биринчи навбатда АҚШда юз беради. Агар аввалроқ фойдаланувчилар юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш учун кафе ва ресторанларга кирган бўлса, бугунги кунга келиб мобил операторлар юқори тезликдаги маълумотлар узатишни таъминламоқда. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

2020 йилга бориб сониясига бир неча ўн гигабайт тезликдаги маълумот узатишни таъминловчи 5G технологияси ҳамма жойда қўлланилиши мумкин. Дунёнинг етакчи мобил операторлари томонидан тақдим этилаётган чексиз интернет тарифлари Wi-Fi’га қарши турган омиллардан бирига айланди.

Агар аввалроқ фойдаланувчилар ўз интернет трафигини тежаш учун бепул Wi-Fi тармоғига уланиши керак бўлган бўлса, ҳозирда бу зарурият ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Бироқ Wi-Fi технологияси ҳозирча ўзининг аҳамиятини сақлаб турибди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!