Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2325
  •  09.10.2019 17:47

Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

PlayStation Blog версиясига кўра, ўтган йили Call of Duty энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган эди. Activision компанияси ушбу дастурий маҳсулотининг бепул мобил версиясини яқиндагина чиқарган.

ЎҚИНГ: Машҳур пулли ўйинни икки хил консолда ўйнаш вақтинча бепул бўляпти! (+видео)

Call of Duty: Mobile деб номланган ушбу мобил ўйин тақдим этилганидан кейинги бир ҳафта мобайнида 100 миллион мартадан ошиқ юклаб олинди. Бу билан у Mario Kart Tour, Pokemon GO, Fortnite ҳамда PlayerUnknown's Battlegrounds (PUBG Mobile) кабилардан анча ошиб кетиб, рекорд ўрнатди! Niko Partners компанияси катта таҳлилчиси Даниэль Аҳмад таъкидлашича, Call of Duty: Mobile бўйича юқоридаги статистикага ҳали Хитойдаги юклаб олишлар киритилмаган.

Мазкур ўйиннинг расмий тақдимот трейлерини қуйида кўришингиз мумкин:

CNBC нашрининг таъкидлашича, бир ҳафтада 100 миллион марта ўрнатиб олиниши – мобил гейминг тарихида мисли кўрилмаган натижа. Таққослаш учун: Pokemon GO ва Mario Kart Tour ҳам шундай муддатда тегишлича 85,5 ҳамда 90 миллион марта юклаб олинган. Шунингдек, бир ҳафтада PUBG мобил версияси 28 миллион, Fortnite эса 26,3 миллион нафар геймер томонидан ўрнатиб олинган.

ЎҚИНГ: Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!