Мобиль телефонлардан тарқалаётган нур мия саратонини келтириб чиқармас экан

  •   Saroy
  •  790
  •  10.08.2018 13:13

Мобиль телефонлардан тарқалаётган нур мия саратонини келтириб чиқармас экан

Мобиль телефонда суҳбатлашиш ва микротўлқинли печдан фойдаланиш мия ўсимтасини ривожлантирмайди, деб хулоса чиқаришди испаниялик бир гуруҳ олимлар узоқ вақт тадқиқот олиб боргандан кейин. Шундай бўлса ҳам, улар ушбу қурилмалардан тарқалаётган электромагнитли нурланишнинг мутлақо хавфсизлигига шубҳа билан қарашмоқда.

Барселона институти олимлари бир қанча текширишлар ўтказиб, электромагнитли нурланиш билан мия саратони ўртасида боғликлик топа олишмади. Тадқиқот натижалари Environment International журналида эълон қилинди.

Ҳозирда кўплаб замонавий электрон қурилмалар, жумладан микротўлқинли печдан тортиб мобиль телефонларгача Электромагнитли нур таратади. Аксарият одамлар ушбу нурланишдан қўрқишади, чунки улар ўйлашадики, бу нурланиш мияда ўсимта пайдо қилади деб. Бироқ янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, аслида бундай эмас.

ЎҚИНГ:Galaxy S8 кўз катарактасига сабаб бўлиши мумкин

Аҳолининг ҳавотири қисман асосга эга, чунки электромагнит нурланиш ултрафиолет, рентген ва гамма-нурланишни ўзида жамлаган. Улар ҳақиқатан ҳам саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Аммо сўнгги пайтлари бир неча килогерц атрофидаги кучсиз электромагнитли тўлқинлар  одамларни кўпроқ ҳавотирга солмоқда. Етти йил аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) тадқиқатлари асосида уларни кучли концерогенлар рўйхатига киритишга қарор қилинган эди. Шундай бўлсада, рўйхатга қўшиш билан боғлиқ фактнинг ўзи, электромагнитли тўлқин организмга салбий таъсир қилади деган хулосани келтириб чиқармайди.

Электромагнит тўлқинининг мияга таъсирини ўлчаб кўриш анчайин муаммоли иш. Чунки бугунги кунда бу каби тўлқинлар шундоқ ҳам атрофимизни ўраб олган, бундан ташқари, мия саратони нисбатан кам учрайдиган касаллик саналади. Шу боис ўсимтанинг ривожланишига электромагнитли нурланиш қай даражада таъсир этишини баҳолаш жуда мураккаб.

Ҳозирда мавжуд илмий адабиётлар асосида  тадқиқотчилар бир қанча тоифадаги электромагнитли тўлқинни баҳолашнинг матрицасини ишлаб чиқдилар. Улар  ўта узундан ўта қисқа тўлқинларгача (3 кГц дан 10 МГц гача) ва  ультрақисқа (10 МГц дан 300 ГГц гача). Бундай узун тўлқинларга одамлар иш жойида тез-тез дуч келадилар.

ЎҚИНГ:Эркакларни смартфон ва Wi-Fi зараридан ҳимояловчи ички кийим яратилди

Шундан кейин улар матрицага мувофиқ миянинг бошланғич саратон ўсимтаси  ҳақидаги маълумотларни саралашдилар, бунинг учун мобил қурилмаларидан фойдаланган 4000 та фойдаланувчиларни  5000 кишилик гуруҳ билан таққослашди. Тадқиқотда еттита мамлакатдан иштирок этган ва турли соҳада, жумладан тиббиёт диагностикаси, телекоммуникацияси ва радиолокациясида   фаолият кўрсатаётган кишиларнинг  маълумотлари ҳисобга олинганди.

«Бу,  бугунга кунда мия саратони ривожланишида электромагнитли нурланишнинг таъсири билан боғлиқ ўтказилган энг йирик тадқиқот ҳисобланади», — дея таъкидлади тадқиқот муаллифи Элизабет Кардис.

Ҳисоб китоблар шуни кўрсатдики,  нурланиш частотаси билан мия саратонининг ривожланиши ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ, яъни тадқиқот иштирокчилари орасида қурилмалардан кучли нур қабул қилгани кузатилмади.

Шунга қарамай, нурланиш зарарли эмаслигини ишонч билан айтишга ҳали эрта. Барча иштирокчилардан фақат 10 фоизи кучли нурланишга дучор бўлган. Улар орасида мия ўсимтасининг ривожланиш  хавфи озгина бўрттириб кўрсатилган.

«Гарчи, биз қониқарли корреляцияни тополмаган бўлсак-да, электромагнитли нурланишга бошқаларга нисбатан кўп дучор бўлган гуруҳни кўзатар эканмиз, бу келгусида ҳам тадқиқотни давом этиришимизни тақазо этади», — дея таъкидлайди тадқиқотчи Хавьер Вила.

ЎҚИНГ:Смартфон радиацияси сичқонда саратонни келтириб чиқарди, одамда-чи?

Муаллифлар ўз ишини тақдим қилар экан, шуни алоҳида таъкидлашаяптики,  ҳозир ҳавотирга тушишнинг кераги йўқ, албатта, аммо барибир, бу муаммони аниқлашнинг янада ишончлироқ ва аниқроқ усулларини топиш лозим.

2018 йилда британиялик тадқиқотчилар тахмин қилишдики, мобиль телефонларидан нурланиш ўсимтани ривожлантириши мумкин. Кейинги 20 йилда бош мия ўсимтанинг мультиформали глиобласти пайдо бўлиши ҳоллари икки баробарга ортган.  

Британияда кейинги 20 йил мобайнида олимлар хавфли мия ўсимтасининг қарийб 80 мингта ҳолатини таҳлил қилиб кўрдилар. Уларнинг аниқлашича, агар 1995 йилда глиобласт билан  1250 киши хасталанган  бўлса, 2015 йилга келиб касаллик ҳолатлари йилига қарийб 3000 кишига кўпайган.

Агар аввал ушбу ўсимтадан  ҳар 100 минг кишидан 2,4 киши хасталанган бўлса, ҳозирга келиб бу касаллик ҳар 100 минг кишининг бештасига тўғри келмоқда.

Шунга қарамай, ушбу натижалар шунчаки тасодифий ўхшашлик бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

«Мақолада ўсимталарнинг бир тури пайдо бўлиши ҳолатлари ортганига далиллар кўрсатилади. Бироқ илмий иш ушбу касалликнинг ортишига айнан мобиль қурилмалар сабаб бўлганини исботламайди, — дея таъкидлайди эпидемиолог Лев Шахаб. Чунки тадқиқод даврида  мобиль телефонлардан фойдаланувчи аҳоли сони ўртача 15 фоиздан 95 фоизгача ортган, аммо бош мия саратонига чалинганлар сони бундай миқдорда кўпайгани йўқ. Бу шундан дарак берадики, мобиль телефонидан фойдаланган тақдирда ҳам мия саратони ривожланиш эҳтимоли жуда кам».

ЎҚИНГ:Топ-15: Радиация нури тарқатувчи энг зарарли смартфонлар (2018 йил, Март)

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!