Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Ҳозирги кунда мобиль телефон инсон саломатлиги учун зарарлими ёки зарарсиз, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Албатта, бу борада одамлар икки тоифага ажралади. Биринчиси мобиль алоқа воситаларининг зарари мавжуд, деб ҳисобловчилар, иккинчи тоифа эса буни инкор қилувчилардир. Аслида  ҳамма нарсанинг ҳаддан зиёди одам учун зарар экани кўпчиликка маълум.

EMF-Healthсоғлиқни сақлаш ташкилоти бу борда илмий тадқиқотлр олиб бориб, мобиль алоқа воситаларининг радиацион таъсирини камайтириш бўйича бир неча маслаҳатларни белгилашди. Шуни сиз билан баҳам кўрмоқчимиз:

1. Иложи борича мобиль телефондан камроқ фойдаланинг. Имкон қадар қисқа ва тез гаплашинг.

2. Болаларга фақат фавқулодда ҳолатлардагина уяли алоқа воситаларидан фойдаланишга рухсат беринг. Бошқа вазиятларда бунга йўл қўймаган маъқул.

3. Кабели эшитиш мосламалари(наушник)дан фойдаланиш ҳам нисбатан хавфсиз усуллар сирасига киради.

4. Мобиль телефонингиздан фойдаланаётган чоғингизда уни чўнтагингизга солманг, белингизга ҳам тақиб олманг.

5. Кимгадир қўнғироқ қилаётган чоғда телефонни ўша одам билан боғланганингиздан сўнг қулоғингизга тутиб, гаплашинг.

6. Троллейбус, трамвай, автобус ва лифтда уяли алоқа воситаларидан фойдаланманг.

7. Сигнал даражаси жуда паст бўлган (бир ёки икта таёқча кўринган) чоғда қўнғироқ қилманг.

8. SAR даражаси нисбатан кам бўлган телефондан фойдаланинг.

9. Электроҳаракат кучидан ҳимоя қилувчи қурилмалардан фойдаланинг.

10. Қўшимча иловалардан фойдаланишни ҳам йўлга қўйинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!