Mobile World Congress: мўъжизакор мобиль қурилмаларни кутиб олинг!

Mobile World Congress: мўъжизакор мобиль қурилмаларни кутиб олинг!

Mobile World Congress – мобиль воситалар саноати янгиликларига бағишланган жаҳоннинг нуфузли анжуманига саноқли кунлар қолмоқда. 22-25 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган конгресс давомида мобиль воситалар ишлаб чиқарувчиларнинг янги маҳсулотлари ўрин оладиган кўргазма ҳам бўлиб ўтади. Унгача эса компаниялар 21 февралдан бошлаб матубот тадбирларини ўтказишни ҳам режа қилганлар. Қуйида сизга кўргазмада намойиш этилиши кўзда тутилган ва эҳтимоли мавжуд янги мобиль технологияларининг айримлари ҳақида маълумот берамиз.

Samsung

Samsung Galaxy S6 Edge ва S6 Edge Plus

Samsung Galaxy S6 Edge ва S6 Edge Plus

Samsung’нинг энг ёрқин тақдимоти шубҳасизки, Galaxy мобиль қурилмалари оиласининг янги смартфонлари – S7 ҳамда S7 Edge’ (қайрилма-соҳил экранли талқин)нинг намойишидир. Маълумотларга кўра, бу гаджет Apple’ники сингари 3D Touch ўта сезгир экранга, USB Type-C порти орқали тезкор қувват олиш функциясига, сифатли сурат ва тезкор фаолият имкониятларига эга бўлади.

Мазкур мобиль алоқа воситаларида 5.1 ҳамда 5.5 дюймли QHD туридаги юқори сифатли дисплей, Snapdragon 820 ёки Exynos 8890 микропрцессори, 4ГБ тезкор хотира, 12МП бош ва 5МП олд камера, 64ГБ қўшимча хотира мавжуд бўлади. Ҳозирча унинг нархи тахминан 720 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

Экспертлар ҳам, Android фойдаланувчилари ҳам ушбу флагман олдинги йилги мобиль қурилмалар сингари microSD қўшимча хотирасидан мосуво бўлмаслиги кераклигини таъкидлашмоқда. Қўшимча хотирани кенгайтира олмаслик муаммоси компаниянинг смартфонлар савдосига жиддий зарар етказди.

Шунингдек, Samsung томонидан ушбу смартфонлар платформасида ишлашга мўлжалланган виртуал воқелик – Gear VR шлемлари ҳақида ҳам янгиликни эълон қилиши мумкин. 15 февралда интернет нашрларида аввал ушбу қурилмаларнинг илк эгалари бу турдаги шлемларга буюртма бериш имконига эга бўлишлари тўғрисида маълум қилинган эди.

Oculus компанияси таклиф қилаётган Rift виртуал кўзойнакларининг чўнтак учун “оғирлик” қилишини инобатга олиб, Samsung Gear VR’ни унчалик ҳам қиммат бўлмаган нархда сотувга чиқариши мумкин.

LG

Жанубий Кореянинг яна бир “гигант” ишлаб чиқарувчиси бу йилги кўргазмада навбатдаги мобиль қурилма аппарати билан Samsung’ни “синдириш”ни мақсад қилган. 21 февраль куни, куннинг 2 ярмида, яъни Samsung’нинг намойишидан бир неча соат олдин  компания томонидан навбатдаги LG G5 флагмани тақдим этилади. Демак, компания LG G5 орқали бир неча соат мобайнида иштирокчилар эътиборининг диққат-марказида бўлиш имконига эга.

Фикр-мулоҳазаларга кўра, рақобат масаласида Galaxy S7 ўзининг 2,560 x 1,440 пиксель сиғимига эга 5.1 дюймли дисплейи билан 5.5 ёки 5.6 дюймли, 4K технологиясига асосланган, 3,840 x 2,160 пиксель сиғимига эга дисплейли LG G5’га ютқазиб қўйиши ҳам мумкин.

Galaxy S7 3.000 мAс ток қувватини сиғдириш лаёқатига эга қувват тошини олса, LG G5’нинг аккмулятори 4.000 мAс бўлиши мумкин.

Шунингдек, компания иккита X-сериясидаги янги қурилмаларни ҳам тақдим этишни режалаштирган кўринади. Булар ҳақида LG’нинг сайтида ҳам маълумот мавжуд.

Биринчиси – X cam қурилмаси. У ҳақидаги энг катта янгилик – унинг 13.5 мегапикселли иккита бош камерага эга бўлишидир. Маълумотларга кўра, смартфон 5МП олд камерага эга бўлади. 5.2 дюймли дисплейдаги пикселлар сиғими 1920х1080 белгига тенг бўлади.

У 1.14 ГГц частотада ишлайдиган 8 ядроли процессор, 2 Гб тезкор ва 16 ГБ қўшимча хотира билан таъминланади. Унинг қувват тоши – аккумуляторининг электр токи сиғими 2520 мАс.

Иккинчи смартфон – X screen. Номи айтиб турибдики, унинг энг катта янгилиги – экрани. LG X screen смартфони LG V10 каби ёрдамчи, 1.76 дюймли ва 520х80 пиксель сиғимидаги қўшимча дисплейга эга бўлади. Унда муҳим маълумотлар, билдирги ва танланган функциялар кўриниб туради.  Асосий экран 4.93 дюймли бўлиб, пиксель сиғими 1280х720 белгига тенг.

У 1.2 ГГц частотада ишлайдиган 4 ядроли процессорга, 2 Гб тезкор ва 16 ГБ қўшимча хотирага эга бўлади. Унинг қувват тоши – аккумуляторининг электр қуввати сиғими 2 520 мАс.га тенг.

HTC

Тайванлик мобиль воситалар ишлаб чиқарувчи айни кунларда виртуал воқелик шлемларини такомиллаштириш устида бош қотирмоқда. Кўргазмада унинг Valve электрон ўйинлар яратувчи компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан Vive VR кўзойнагини тақдим қилиши кутилмоқда.

Гаджетнинг март-апрелдан бошлаб сотувга чиқиши ҳақида аллақачон маълум қилинган. Аммо фойдаланувчиларни қизиқтираётган муҳим масала – унинг нархидир.

Компания кўпчилик кутгани каби анжуманда навбатдаги HTC One M10 гаджетини намойиш қилмоқчи эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бу смартфоннинг 5.2 дюйм диагоналли дисплейи QHD технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Қурилма Qualcomm Snapdragon 820 процессори ҳамда Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимига эга. Қурилмага бармоқ излари сканери ёрдамида кириш тизими ўрнатилган. HTC One M10’да 12МП асосий ҳамда 5МП олд камера бўлиши мумкин. Бу смартфоннинг апрель-май ойларида намойиш қилиниши кутилмоқда.

Huawei

Хитойнинг йирик ишлаб чиқарувчиси 2015 йилда жаҳон миқёсида энг кўп сотилган смартфонларда сезиларли улушга эга. Компания 2016 йилда ҳам ўз фойдаланувчиларига инновацион гаджетларни тақдим этишни режа қилган.

Жаҳон мобиль воситалари конгресси доирасида 21 февраль куни тушдан кейин компания матбуот матбуот тадбирини ўтказишни режа қилган. Мутахассислар айни шу тадбир мобайнида Huawei замонавий авлод талабларига жавоб берадиган илғор қурилма брендини жамоатчиликка тақдим қилмоқчи. Бу 2015 йилнинг флагмани – P8’нинг вориси Huawei P9 бўлиши ҳам мумкин.

Nokia

Кутилмаган инновацияни ким ҳам хоҳламайди дейсиз! Айниқса, бу йиллар давомида мобиль қурилмалар саноатида етакчилик қилиб келган қадрдон компанияни ташаббуси бўлса. Аммо ҳозирча Nokia бу йилги режаси ҳақида маълум қилгани йўқ.

Сўнгги вақт энг кўп тарқатилаётган маълумотларга таянадиган бўлсак, мобиль ишлаб чиқарувчилар конгрессида Nokia C1 смартфони намойиш этилиши мумкин. Ушбу қурилма 5 дюймли FHD дисплей, 8МП орқа ва 5МП олд камералар, Android 6.0 Marshmallow операцион тизими, Intel процессори ва 2ГБ тезкор хотирага эга бўлиш эҳтимоли бор.

Шу билан бирга компаниянинг кейинги авлод алоқа тармоғи – 5G’ни тақдим қилиши мумкинлиги айтилмоқда. Радиоалоқа тизимлари ва тармоқ архитектурасининг келажак авлоди интернетга кенг полосали уланишни тақдим қилади ва энди уланишдаги секинлик ва узилишларни унутсангиз ҳам бўлади. Бу технология секундига 10 гигабайтгача маълумот алмашиш имкониятини яратади.

2015 йилда Foxconn билан ҳамкорлик натижасида илк Android планшетлари тақдим этилган.    Nokia’нинг раҳбари Ражив Сури ўтган ёзда компания 2016 йилда мобиль саноатдаги нуфузини тиклаш учун муносиб ҳамкор излаётганини эълон қилган эди.

Xiaomi

Хитойнинг яна бир, халқаро бозорда жадал ривож топаётган уддабурон смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси анжуман доирасида 22 февраль куни режалаштирган  матбуот тадбирида жамоатчиликни Mi 5 флагмани билан таништиришни мақсад қилган.

US$599 доллар нарх қўйилган қурилма 5.3 дюймли IPS LCD туридаги, 1440×2560 пиксель сиғимидаги дисплейга, 8 процессорли Snapdragon 820 процессори, 4ГБ тезкор хотира ва 16, 64 ёки 128Гб қўшимча хотира карталарига эга бўлади.

Xiaomi Mi5 16 мегапикселли бош камера 5312×2988 пикселли сурат олишга химат қилади. Олд камера эса 5МП.

Гаджетда мультитач технологияси татбиқ қилинган. Дисплейни қўлқоп ёрдамида ҳам бошқариш мумкин.

Қурилма сунъий йўлдошли навигация тизими ва GPS тизимини ҳам фаол қўллаб-қувватлайди.  Li-Pol туридаги  литий-полимер элементларидан ишланган, 3200 мАс қувват ҳажмига эга аккумулятор узоқ алоқада бўлишга хизмат қилади. Қувват тоши 25 дақиқада 50 %га қувват олади.

Sony

Яқинлашиб келаётган анжуманда Xperia C6 смартфони компаниянинг муҳим янгилиги бўлиши тахмин қилинмоқда. Sony Xperia C6 дисплейининг диагонали 6,0 дюймли бўлиб, Full HD пиксель сиғими 1920х1080 белгига тенг. У 2 ГГц частота тизимига асосланган 8 ядроли, 64 битли MediaTek Helio P10 процессорида фаолият кўрсатади.

Шунингдек, душанба тонгига мўлжалланган Sony’нинг тақдимотида олдинги йилги каби, янги планшет ва ноутбукларнинг ҳам намойиши кутилмоқда. Компания мобиль воситалари фойдаланувчиларини bluetooth технологиясида ишлайдиган планшет клавиатурасини намойиш этганига ҳам бир йил бўлибди!

 Microsoft

2016 йилнинг январида эълон қилинишича, 2015 йида Microsoft 4.5 миллион дона Lumia русумидаги қурилмаларни сотган. Бу эса бир йил олдинги натижа, яъни 10.5 миллион донага нисбатан 57 фоизга кам.

Surface Phone смартфонига оид хабарлар “болалаб” кетгач, компания бу маълумотларни расман рад қилган эди. Аммо, Microsoft компанияси Surface Phone смартфонига оид янгиликларни ёритишга ихтисослашган surfacephone.com сайтини рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида тарқатилган хабарлар бир оз аввал қисман ўз тасдиғини топди.

Гаджетнинг 5.5-дюймли, AMOLED технологиясига асосланган Quad HD (2560 x 1440) дисплейи ClearBlack Gorilla Glass 4 шишали ҳимоя қатламига эга. Қурилма 4 ядро ва 64 битли Intel Atom x3 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 4ГБ. Смартфон 64 ҳамда 128ГБ қўшимча хотираларини қўллаб-қувватлайди. Гаджетнинг орқа камераси 21МП ҳамда олд камераси 8МП бўлиши тахмин қилинган.

Компания Surface Phone қурилмасини 2016 йилда тақдим қилмоқчилиги ва ушбу смартфоннинг Lumia бренди ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

BlackBerry

Мобиль саноатининг яна бир собиқ “чемпиони”, бугунги Android’чиларнинг қурбони – BlackBerry компанияси 2015 йилда Android тизимида ишлайдиган илк Priv смартфонини эълон қилган эди. BlackBerry раҳбари Жон Ченнинг маълум қилишича. $699 доллардан сотувга чиққан қурилма нарх-навосининг юқорилиги туфайли у қадар оммалашмади. 2016 йилда компания Vienna Android  смартфонини тақдим этмоқчи.

Гаджетнинг 4.4 дюймли LCD дисплейи пикселлар сиғими 1920×1440 бўлиши айтилмоқда. Android 6.0 тизимида ишлайдиган қурилманинг $400 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда.

Бу маълумотларнинг аксари тасдиғини топган ва баъзилари тахмин ва футуристик мулоҳазалар. Анжуман доирасидаги янгиликлар билан танишиш учун бизни ўқишда давом этинг.