Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

  •   DiMaX
  •  1227
  •  03.04.2021 09:48

Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

Аввалроқ Mobiuz уяли алоқа оператори куни кеча бирданига иккита акция жорий этиб, 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширган эди. Яқинда эса у учта тариф режаси абонентлари учун «Plyusda bo‘ling!» акциясини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Оператордан янги акция: ҳар ойда бешта хизмат мутлақо бепул!

Мазкур компания кейинги кунларда ўз абонентлари учун яхши янгиликлар улашмоқда ва шулардан бири«Mobi 30+» тариф режасининг жорий этилишидир. Унда ойига атиги 30 000 сўм эвазига қуйидаги лимитлар берилади: бутун Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун 1000 дақиқа, 1000 SMS-хабар ва 5000 мегабайт интернет-трафик.

«Mobi 30+» тариф режасида абонент тўловини кунлик ечиб олиш тартибига ўтиш имкони ҳам мавжуд. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди

Иккинчи хушхабар эса Mobiuz тармоғига энди уланмоқчи бўлган, лекин тариф танлашда иккиланаётган юртдошларимизга ҳам маъқул келади. Эсингизда бўлса, бу оператор абонент тўлови 8000 сўмни ташкил этувчи «Yengil» номли тариф режасини ишга туширган эди.

Компания ўзининг Facebook-саҳифасида эълон қилишича, мазкур тарифга уланиш муддати узайтирилган. Хоҳловчилар энди «Yengil» тариф режасига шу йилнинг июнь ойи охирина қадар уланишлари мумкин.

«Yengil» тариф режасига бошқа тарифлардан ўтиш имкони йўқ, унга фақат янгидан уланса бўлади. Бу тарифнинг барча шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали Mobiuz сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Оператор бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайтирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!