Mobiuz чиройли рақамларни арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  6074
  •  09.06.2020 09:49

Mobiuz чиройли рақамларни арзонлаштирди

Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) алоқа оператори Silver Light ва Silver тоифаларидаги чиройли рақамларнинг нархларини ўзгартирди. Компания бу ҳақда ўз расмий сайти орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: UzMobile ва Mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

Эндиликда абонент тўлови ойига 40 000 сўм ва ундан юқори бўлган тариф режасига уланилганида, Silver Light ва Silver тоифаларидаги чиройли рақамлар арзонроқ бўлади. Тариф режаси қанча катта бўлса, рақам шунча арзонроқ.

Тегишлича миқдордаги абонент тўловига эга жисмоний ва юридик шахслар учун тариф режаларига уланаётганда, алоҳида тоифадаги рақамлар учун қуйидагича нархлар белгиланади:

Йиллик абонент тўловига эга бўлган тариф режалари учун эса, тўлови ойига 500 000 сўм ва ундан юқори бўлган тариф танланганида, Steel Light, Steel, Bronze, Silver Light, Silver тоифаларидаги чиройли рақамлар БЕПУЛ бўлади!

Оператор бунда ўзига яраша шартларни қўйган, улар билан танишиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Оператор билан тезкор боғланиш сирларини биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!