«Momo» яна кучая бошлади, лекин YouTube унга қарши курашнинг зўр йўлини топди!

  •   DiMaX
  •  2285
  •  02.03.2019 14:45

«Momo» яна кучая бошлади, лекин YouTube унга қарши курашнинг зўр йўлини топди!

2018 йилнинг ёзида WhatsApp мессенжери орқали «Momo» васвасаси тарқалгани ёдингизда бўлса керак. Ўшанда профилига шу қўғирчоқ расмини қўйиб олганлар болаларни қўрқитиб, ўзига ва бошқаларга зиён етказишга ундагани айтилган эди.

ЎҚИНГ: Диққат: ИИББ машъум виртуал ўйиндан огоҳлантиради – қурбонлар бор!

2019 йилнинг февралига келиб, «Momo» қўғирчоғи яна оммалаша бошлади, лекин бу гал энди YouTube’да. Бу қизиқишлар тўлқинига ота-оналарнинг шикоятлари сабаб бўлди – улар болаларини «Momo» қўрқитаётгани ва ўзига ҳамда бошқаларга зиён етказишга ундаётганидан нолишди. Бу эса занжир реакциясини келтириб чиқарди: кишилар буни муҳокама қилишди, ОАВлар шу ҳақда ёзишди.

Шу сабабли ҳам YouTube’да айни мавзуга боғлиқ кўплаб роликлар пайдо бўлди. Уларнинг муаллифлари шу йўл билан мунозараларга аралашиш, ўз каналига ташрифлар сонини ошириш ва бунинг асосийси – эвазига рекламадан мўмай даромад олишни кўзлашган.

Лекин видеохостинг сервиси маъмурияти бунга чек қўйишнинг яхши йўлини топди: «Momo» акс этган ва шу мавзудаги видеоларда реклама кўрсатмайдиган бўлишди. Демакки, канал муаллифига пул ҳам тушмайди ва у «Momo» ваҳимасини кўтаришдан манфаатдор бўлмайди. YouTube шу йўл билан бу мавзуга қизиқишни камайтиришга бел боғлаган. Шунингдек, бундай видеолавҳалар ижроси олдидан, томошабинни мазкур роликда ножўя материаллар мавжудлигидан огоҳлантирувчи эълон ҳам чиқади.

ЎҚИНГ: «Ўлим гуруҳлари»: қачон бошланган, нега айнан кўк кит, буйруқларни бажармаса нима бўлади?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.